Жаҳон

Эрон АҚШ билан музокара ўтказишга тайёр — WSJ

Теҳрон Вашингтонга АҚШ билан зиддиятни дипломатик йўл билан ҳал этиш бўйича янги таклиф юборган. Доналд Трамп ушбу таклиф маъқул келмаганини айтди.

Эрон АҚШ билан музокара ўтказишга тайёр — WSJ

Эрон АҚШ билан зиддиятни дипломатик йўл билан ҳал этиш бўйича янги ташаббус билан чиқди. Теҳрон воситачилар орқали Вашингтон унинг сўнгги таклифини муҳокама қилишга рози бўлса, келаси ҳафта бошида Покистонда музокараларда иштирок этишга тайёрлигини билдирган. Бу ҳақда The Wall Street Жоурналъга таяниб Apa.az хабар берди.

 

Нашр маълумотларига кўра, Эрон аввалги таклифида АҚШ ҳужумларни тўхтатиб, Эрон портларига қўйилган блокадани бекор қилса, Ҳормуз бўғозини очиш шартларини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган. Шунингдек, Теҳрон АҚШ санкцияларини юмшатиш эвазига ўз ядро дастурига оид масалаларни ҳам музокара қилишни таклиф қилган.

 

The Guardian нашрининг ёзишича, Эрон пайшанба куни кечқурун янги таклифни Покистон орқали Вашингтонга етказган, бироқ унинг мазмуни ҳозирча ошкор этилмаган. АҚШ президенти Доналд Трамп ушбу таклифдан “қониқмаганини” билдириб, музокаралар кутилган натижани бермаётганини таъкидлади.

 

“Ҳозир музокаралар кетяпти, лекин улар натижа бермаяпти. Танлов — ё уларни бутунлай йўқ қилиш, ё келишувга эришиш”, деди у журналистларга.

 

Унинг сўзларига кўра, Эрон томони “рози бўлиш мумкин бўлмаган талаблар”ни илгари сурмоқда.

 

Вашингтонда эса Трамп уруш ваколатлари тўғрисидаги қонунда белгиланган муддатни рад этиб, Эрон билан эришилган сулҳ амалда 60 кунлик ҳисобни “тўхтатиб қўйганини” иддао қилди. Бу талқин кўплаб ҳуқуқшунослар томонидан баҳсли деб баҳоланмоқда.

 

Сўнгги кунларда Покистоннинг роли бевосита музокаралардан кўра воситачилик — икки томон ўртасида хабар алмашишни таъминлашга кўчган. Исломобод расмийлари келишувга эришиш имконияти сақланиб қолаётганини билдираётган бўлса-да, томонлар позициясидаги кескин фарқлар жараённи мураккаблаштирмоқда.

 

Покистон расмийлари уруш нафақат минтақавий хавфсизлик, балки глобал иқтисодиёт ва миллионлаб инсонлар турмушига ҳам жиддий таъсир кўрсатаётганини қайд этмоқда. Хусусан, мамлакатнинг энергия импорти харажатлари кескин ошган.

 

Дипломатик манбаларга кўра, асосий тортишув нуқталари Эроннинг ядро дастури билан боғлиқ. АҚШ Теҳрондан ядро қуроли ишлаб чиқмаслик бўйича қатъий мажбурият талаб қилмоқда, Эрон эса санкцияларни юмшатиш эвазига чекловларни муҳокама қилишга тайёр.

 

Музокаралар тақдири кўп жиҳатдан томонлар Ҳормуз бўғозидаги вазият ва ядро масаласи бўйича муросага эриша олишига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ҳозирча эса ҳар икки томон ўз позициясини кескин сақлаб қолмоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.