Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда Осиё тараққиёт банкининг йирик форумида иштирок этади

Ўзбекистон 1995 йилдан буён Осиё тараққиёт банкининг аъзоси бўлиб, мамлакат ушбу нуфузли тадбирга иккинчи бор мезбонлик қилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда Осиё тараққиёт банкининг йирик форумида иштирок этади

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 3–4 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59 йиллик йиғилиши тадбирларида иштирок этади.

 

Давлат раҳбари форумнинг очилиш маросимида нутқ сўзлайди ҳамда йиғилиш доирасида иштирокчи хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

 

Мазкур халқаро тадбирнинг асосий мавзуси “Тараққиёт чорраҳалари: минтақанинг ўзаро боғлиқ келажагини илгари суриш” бўлиб, у глобал ва минтақавий иқтисодиётнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш учун муҳим платформа вазифасини бажаради.

 

Йиғилишда «яшил» трансформация, энергетик ўтиш, рақамлаштириш, инвестицияларни жалб этиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда етказиб бериш занжирларининг барқарорлигини таъминлаш каби долзарб масалалар муҳокама қилинади.

 

Тадбирда 100 дан ортиқ мамлакат делегациялари, халқаро молиявий институтлар — Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки вакиллари ҳамда хорижий ҳукуматларнинг 2 минг нафарга яқин вакиллари, шунингдек, йирик компаниялар, банклар ва экспертлар иштирок этиши кутилмоқда. Жами 4 мингдан ортиқ делегат қатнашиши кутилмоқда.

 

Ўзбекистон 1995 йилдан буён Осиё тараққиёт банкининг аъзоси бўлиб, унинг йирик ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Мамлакат томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар портфели ҳажми қарийб 16 миллиард долларни ташкил этади. Ўзбекистон ушбу нуфузли тадбирга иккинчи бор мезбонлик қилмоқда.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.