Жаҳон

Эпштейннинг оролидаги “масжид”га Ўзбекистондан кошин олиб келинган — NYT

Эпштейн ушбу лойиҳа учун Каъбадан келтирилган кисвадан, Сурия меъморчилиги нусхасидан фойдаланган.

Эпштейннинг оролидаги “масжид”га Ўзбекистондан кошин олиб келинган — NYT

АҚШ Адлия вазирлиги эълон қилган ҳужжатлар америкалик молиячи Жеффрей Эпстеиннинг Яқин Шарқ билан алоқалари ва унинг шахсий оролидаги ғайриоддий иншоот ортидаги режалари ҳақида янги тафсилотларни юзага чиқарди. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, Эпштейн Кариб денгизидаги кичик Авлиё Жеймс оролида жойлашган ва узоқ вақт давомида турлича талқин қилинган бино — аслида “масжид” сифатида лойиҳалаштирилган. Кўк-оқ рангли, олтин гумбаз билан безатилган ушбу иншоот қадимги Яқин Шарқ меъморчилиги, хусусан Суриядаги ҳаммом намуналаридан илҳомланган.

 

Ҳужжатларда қайд этилишича, Эпштейн ушбу лойиҳани безаш учун ноёб исломий артефактларни йиққан. Жумладан, Каъбадан олинган кисва, шунингдек Ўзбекистондаги масжидлардан келтирилган безак плиткалари(кошинлар) ишлатилган. Айрим маълумотларга кўра, Каъбанинг ички ва ташқи қопламасига тегишли бўлган мато бўлаклари ҳам Эпштейн ихтиёрига берилган.

 

Тергов материаллари Эпштейннинг ушбу лойиҳани амалга ошириш жараёнида Яқин Шарқдаги юқори даражадаги алоқалардан фойдаланганини ҳам кўрсатади. Хусусан, у Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашув ўтказган ва қироллик доиралари билан яқин муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилган.

 

Шунингдек, ҳужжатларда норвегиялик дипломат Терже Род-Ларсен орқали Саудия расмийлари билан алоқалар йўлга қўйилгани қайд этилган. Эпштейн ҳатто Саудия Арабистони билан молиявий ҳамкорлик ўрнатиш ва йирик иқтисодий лойиҳаларда иштирок этишга интилган.

 

Экспертлар таъкидлашича, Эпштейннинг ушбу фаолияти унинг икки мақсадини — нуфузли шахслар билан алоқаларни кенгайтириш ва ноёб санъат ҳамда диний буюмлар тўпламини бойитишни — бирлаштирган.

 

Эслатиб ўтамиз, Жеффри Эпштейн 2019 йилда жинсий савдо айбловлари бўйича суд жараёнини кутаётган пайтда қамоқда вафот этган. Расмий ҳужжатларда у ўзини ўлдиргани қайд этилган. Мазкур янги ҳужжатлар эса унинг фаолияти ва алоқалари ҳақидаги баҳсларни яна кун тартибига олиб чиқди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.