Ўзбекистон

Франция компанияси Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариши мумкин

Ўзбекистон элчихонасида Франция компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Франция компанияси Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариши мумкин

 

Ўзбекистон элчихонаси Франциянинг шакар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Sucden компанияси халқаро савдо бўйича директори Рафаэль Верле ва компания вакили Жорж Иванов билан билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».

 

Француз томонига Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилаётгани, шу жумладан Ўзбекистонга сармоя киритиб ишлаб чиқаришни ташкил этувчи компанияларга 5 йилгача солиқлардан озод этиш, олиб кирилаётган асбоб ускуналарга божхона тўловларини бекор қилиш ва транспорт харажатларида қўшма тўловлар амалга оширилиши имкониятлари борлиги етказилди.

 

Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш ва какаони қадоқлаш масалаларида ҳамкорлик ўрнатишга катта қизиқиш борлиги ва ушбу йўналишда француз томони билан ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатишга тайёрлик билдирилди.

 

Sucden компанияси Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш ва какаони қайта қадоқлаш масалаларида ҳамкорлик ўрнатишга ўзбек томонининг қизиқиши учун ўз миннатдорлигини билдирди. Учрашув давомида Sucden компанияси вакилларини жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистонга ташрифини уюштириш ва сафар чоғида тегишли вазирлик ва идораларда икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиш мақсадида учрашувларни ташкил этишга келишиб олинди.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"