Ғарб БААга Россия билан савдо туфайли босим ўтказмоқда
Ўтган ҳафтада АҚШ, ЕИ ва Буюк Британия вакиллари араб давлатига келган ва РФга реэкспорт масаласини муҳокама қилган.

Ғарб давлатлари БААга айрим маҳсулотларни Россияга экспорт қилмаслиги учун босим ўтказмоқда. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Газета манбаларига кўра, ўтган ҳафтада АҚШ, Буюк Британия ва ЕИ вакиллари Амирликларга ташриф буюрган. Улар араб давлатининг баъзи товарларни Россияга реэкспорт қилаётганидан хавотир билдирган. Таҳлилчиларнинг фикрича, бу маҳсулотлар РФ томонидан ҳарбий мақсадларда ишлатилиши мумкин.
Ўтган ҳафтада Bloomberg ўз манбаларига таяниб, АҚШ администрацияси Россия ва ЕИ билан тенг муносабатларга эга давлатларга боси ўтказишни бошлашини хабар берганди. Охирги вақтларда Москва Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари, Туркия, Араб давлатлари, шунингдек, Хитой орқали технологияларнинг параллель импортини амалга ошираётгани тўғрисида маълумотлар тарқалмоқда.







