Германия Украинага яна 300 та дрон етказиб берди
Шунингдек, Киевга минадан тозалаш машиналари юборилган.

Украинага юборилган янги партия 339 та разведкачи дронни, хусусан, Vestor, RQ-35 Heidrun, Songbird ва Hornet XR русумларини ўз ичига олади.
Германия ҳукумати Украинага иккита зирҳли минадан тозалаш машинаси, 16 та минага қарши трол, 56 та минадан ҳимояланган зирҳли машина ва саккизта чегара патруль машинасини топширган.
Бундан ташқари, Украина икки ғилдиракли гаубица, юзта пулемёт, 3900 га яқин автоматик қурол ва ўқ-дорилар, шу жумладан, 50 минг артиллерия снарядлари, шунингдек Gepard ўзиюрар зенит ўрнатиш мосламалари ва зенит-ракета тизимлари учун 41 мингта снаряд олган.
Федерал ҳукумат маълумотларига кўра, Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан бери Германия умумий қиймати 28 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатган. 2022 йилда Германия ҳукумати ушбу мақсадлар учун 1,6 миллиард евро, 2023 йилда 5 миллиард еврога яқин, 2024 йилда эса 7,1 миллиард евро сарфлаган.







