Спорт

I МДҲ ўйинлари: белбоғли курашчиларимиз 11 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

Жорий йил 4 сентябрь куни Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида старт берилган I МДҲ ўйинлари дастуридан белбоғли кураш ҳам ўрин олган.

I МДҲ ўйинлари: белбоғли курашчиларимиз 11 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

 

 

Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Лола Раҳмонбоева Zamon.uz'га маълум қилишича, нуфузли мусобақанинг белбоғли кураш бўйича ўтказилган беллашувларида жами 14 нафар спортчимиз ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Таъкидланишича, ёш ва умидли полвонларимиз бош мураббий Усмон Маҳаматов раҳбарлигида мусобақада ҳар жиҳатдан муносиб иштирок этишди.

 

Қувонарлиси, полвонларимиз 5 сентябрь кунги беллашувларда 7 та олтин, 3та кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритиб, норасмий умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни эгаллашди.

 

 

I МДҲ ўйинларининг белбоғли кураш мусобақаларида ўз вазн тоифаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз билан танишинг:

 

Олтин медаль соҳиблари:

 

-52 кг: Фарангиз Абдунабиева,

-66 кг: Мафтунабону Маҳмудова,

-75 кг: Нусратбек Султонбоев,

-90 кг: Ойбекжон Муҳаммадов,

-57 кг: Камронбек Ортиқов,

-68 кг: Ойбек Султонов,

-82 кг: Муҳаммаджон Расулов,

 

Кумуш медаль:

 

-48 кг: Моҳигул Ибрагимова,

-58 кг: Бийбигаухар Полатбаева,

-76 кг: Земфира Азатова,

 

Бронза медали:

 

+76 кг: Мунисахон Носирова.

 

Шу тариқа белбоғли курашчиларимиз Қозон ареналарида мамлакатимиз байроғини баланд кўтарилишига эришди. Вакилларимиз жами 11та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Россия терма жамоаси 4 та олтин, битта кумуш ва 6 та бронза медали билан иккинчи, 2 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалига эга чиққан Қозоғистон терма жамоаси 3-ўринга сазовор бўлди.

 

 

Эслатиб ўтамиз, биринчи МДҲ давлатлари ўйинлари 2020 йилда ўтказилиши керак эди, аммо пандемия сабабли қолиб кетганди. Ҳозир ушбу ўйинларда 23 ёшгача бўлган 3 мингга яқин спортчи қатнашиши кутиляпти.

 

Бундан аввалроқ Қозон шаҳрида биринчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари бўлиб ўтаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.