Иккита вилоятда яширин цехлар фош этилди
Уларда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарилган.

Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолатлари фош этилди.
Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.К. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин ёғ ишлаб чиқараётганлиги аниқланган. 300 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 354 кг пахта, 6 дона ускуна жами 189,3 млн сўмлик товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Учкўприк туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.Х.нинг Бувайда тумани “Хўжаобод” МФЙ ҳудудида ташкил этган яширин цехидан 712 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 874 кг чигит ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







