Жаҳон

Илк термоядро бомбаси ихтирочиси ўз жонига қасд қилди

92 ёшли Клинишовнинг жасади 17 июнь куни топилган.

Илк термоядро бомбаси ихтирочиси ўз жонига қасд қилди

 

Биринчи совет термоядро бомбаси ихтирочиси, 92 ёшли Григорий Клинишов Москва шаҳрида ўз жонига қасд қилди. «Регнум» хабарига кўра, муҳандис-физикнинг жасади 17 июнь куни ўз уйида қариндошлари томонидан топилган. 

 

Клинишов қариндошларининг уйдан чиқиб кетишини кутиб, видолашув хатини қолдириб, ўз жонига қасд этгани тахмин қилинмоқда. Хатда у қизидан кечирим сўраган. Сўнгги вақтларда унинг касал экани, хотинининг ўлимидан қаттиқ қайғуда бўлгани айтилмоқда.  

 

Григорий Емелянович Клинишов 1930 йилда туғилган. У биринчи совет термоядро бомбасини (РДС-37) ихтирочиларидан ҳисобланади. 

 

Ядро қуроли билан бир хил зарар етказувчи омилларга эга термоядро қуролининг портловчи кучи анча қудратли бўлади. 

 

Биринчи совет термоядро бомбаси синови 1955 йил 22 ноябрда Қозоғистондаги Семипалатинск полигонида бўлиб ўтди. Шу куни дунёда биринчи марта қуввати 1 мегатоннадан ортиқ бўлган бомба портлатилди. Ушбу синов 200 км радиусда бир қатор фожиали воқеаларга олиб келди. 59 та аҳоли пунктида бинолар зарарланди ёки вайрон бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди, шифтларнинг қулаши туфайли бир неча киши ҳалок бўлди. Портлаш эпицентридан 240 км узоқликдаги радиусда уйларнинг ойналари синди ва радиация даражасининг ошиши қайд этилди. 

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"