Ўзбекистон

IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш нархи ошгани рад этилди

Божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда IMEI учун тўлов қимматлашгани ҳақида тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш нархи ошгани рад этилди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш нархлари ошиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аслида эса, бу тўлов ўзгармаган ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизини ташкил қилади – яъни ҳозирда 75 минг сўм. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Раисининг матбуот котиби хабар берган.

 

Шунда “илгари 30-40 доллар эди, энди 100-400 долларга чиқиб кетди” деган гаплар қаердан чиқмоқда?

 

Бу, асосан, ноқонуний йўллар билан олиб кирилган телефонларни сотаётган шахсларнинг ўзини оқлаш ҳаракатидир. Расмий йўл билан импорт қилинган телефонларда IMEI рақами аллақачон рўйхатдан ўтказилган бўлади.

 

Масалан, 2024 йилда Ўзбекистонга 1,8 миллион дона, қиймати 188 млн долларлик телефон расмий олиб кирилган. Аммо, ноқонуний киримлар ҳам бор – божхона органлари шу йилнинг ўзида 44 мингдан ортиқ ноқонуний телефонни тўхтатган.

 

Агар телефон ноқонуний олиб кирилган бўлса, уни рўйхатдан ўтказиш учун қурилманинг божхона қийматидан 30 фоиз миқдорида ягона бож тўлови ундирилади. Шу боис айримлар бу тўловни "IMEI учун нарх ошиб кетди" деб кўрсатмоқда.

 

Ноқонуний йўллар билан олиб кирилган қурилмалардан эҳтиёт бўлинг, чунки улар нафақат IMEI муаммосини туғдиради, балки сервис хизматларидан ҳам маҳрум қилади.

custom img

1 йилгача қамоқ ва 82 миллионгача жарима: Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан зўравонлик учун жазолар кучайтирилади

Экологик партия ҳайвонларни ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

custom img

Тошкентда “Қора либосли аёл ташрифи” китоби тақдимоти ўтказилди

Тадбир доирасида адабий чиқишлар, саҳна кўриниши ва китоб имзолаш маросими ташкил этилди.

custom img

“Токиога йўл”: Чемпион руҳи ва миллий ғурур акс этган фильм

Ўзбекистон ва Япония кино ижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинган “Токиога йўл” бадиий филми миллий кино оламида муҳим воқеа сифатида намоён бўлди. Фильм бокс бўйича Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг ҳаёти, унинг машаққатли йўли ва катта ғалабалари асосида яратилган.

custom img

Президент бир гуруҳ геологларни мукофотлади

Геологлар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” орденлари ҳамда “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

custom img

Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда уларнинг халқаро миқёсдаги самарадорлиги ўрганилади

Дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манба асосида текширилади.

custom img

“Қамчиқ” довонида автомобиль хандаққа тушиб кетди

Қутқарувчилар автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик”нинг илк босқичи якунланди

Мазкур “Медиа ҳафталик” ОАВ учун контент тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган.

custom img

Тошкентда ҳарбий парад сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"