Жаҳон

Инсоният янада хавфли эпидемияларга дуч келиши мумкин

БМТ вакиллари иқлим инқирозини саломатлик таназзулига қиёсламоқда.

Инсоният янада хавфли эпидемияларга дуч келиши мумкин

 

Бугун инсон саломатлигига таҳдид солувчи ташқи омиллар янада кўпайган. Глобал иқлим ўзгариши — шулардан бири. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарининг БМТ мутасаддилари билан навбатдаги қўшма баёноти айни шу ўткир муаммога бағишланди.

 

Унда қайд этилишича, сайёрада ҳаво ҳарорати кўтарилиши турли табиий офатлар билан бирга, хавфли инфекциялар ва касалликлардан ўлим кўрсаткичлари ортишига сабаб бўляпти. Қолаверса, очарчилик туфайли кўплаб инсонлар ҳаётдан кўз юммоқда.

 

ЖССТ бош директори Т. Гебреесус бу ҳолатга баҳо берар экан, иқлим инқирозини саломатлик таназзулига қиёслади. Масалан, Африка мамлакатларида глобал исиш оқибатида юзага келган қурғоқчилик ва сув тошқинлари 47 миллион кишини очарчиликка дучор этди. Ичимлик суви танқислиги эса айрим минтақаларда вабо эпидемиясининг авж олишига туртки бўлди.

 

Бундан ташқари, Ер юзида ҳарорат кўтарилиши океанлар суви таркибида ишқорлар ортиши ва исишига олиб келди. Бу эса уммонлардаги озиқ-овқат учун яроқли жонзотларнинг қирилиб кетишига сабаб бўлмоқда.

 

Ўз навбатида, дунёда тахминан 222 миллион киши озиқ-овқат хавфсизлигининг юқори даражасидан азият чекмоқда. Улар кунига зўрға бир маҳал овқатланиш қурбига эга. Яна 45 миллион одам очарчилик ёқасида. 

 

“Буларнинг барчаси Ер куррасида ҳаво ҳарорати 1,2 даража ортгани асоратидир. Аммо вазият шундай давом этаверса, бу кўрсаткич яқин келажакда 2 баравар ошиши ҳеч гап эмас. Ўшанда инсоният глобал қурғоқчилик, тошқинлар ва янада хавфли эпидемиялар билан рўбарў келиши мумкин”, — дейди БМТ мутасаддиси.

 

Қўшма баёнотда келтирилишича, келаси ҳафта Мисрда бўлиб ўтадиган БМТнинг иқлим ўзгаришларига бағишланган конференсиясида ушбу мавзу кун тартибидаги асосий масала бўлади.

 

custom img

Яқин Шарқдаги сиёсий вазият сабаб Роналду Саудияни тарк этди

Эроннинг Ар-Риёддаги АҚШ элчихонасига ҳужумидан сўнг Криштиану Роналду шахсий самолётида Саудия Арабистонидан Мадридга йўл олди.

custom img

Қозоғистон Эрон масаласи бўйича музокаралар ўтказиш учун майдон тақдим этишга тайёр

Маълум қилинишича, аввал ҳам Олмаотада Эрон бўйича музокаралар ўтказилган.

custom img

АҚШ разведкаси Эрон томонидан Қўшма Штатлар ҳудудига йўналтирилган эҳтимолий ҳужумлар ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг АҚШга қарши эҳтимолий таҳдиди кенг кўламли тўғридан-тўғри ҳарбий ҳужумларни ўз ичига олмайди.

custom img

АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасига дронлар зарба берди

Доналд Трамп элчихонага қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирди.

custom img

Дубайдан Тошкентга йўловчиларсиз парвоз амалга оширилди

Форс кўрфазидаги нотинчлик туфайли ҳаво ҳудуди ёпилган Дубай халқаро аэропортидан Тошкентга илк техник рейс учирилди.

custom img

"Эронга қарши операцияни қанча керак бўлса, шунча давом эттиришга тайёрмиз" — Трамп

Дастлаб барча ҳаракатларни 3–4 ҳафта ичида якунлаш режалаштирилганига қарамасдан амалиёт муддати чўзилиши ҳам мумкин.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар давомида Эроннинг 131 шаҳри нишонга олинган.

custom img

АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмайди — Эрон

Теҳрон АҚШ билан музокаралар ўтказиш эҳтимолини қатъиян рад этди ва воситачилар орқали алоқалар ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"