Ўзбекистон

Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицей ташкил этилади

Ўқув жараёни 2023/2024 ўқув йилидан бошланади.

Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицей ташкил этилади

 

Мудофаа вазирлиги таркибида давлат муассасаси шаклида Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейи ташкил этилади. Тегишли қарор президент томонидан имзоланди, дея хабар бермоқда «Нигоҳ».

 

Қабул ва ўқув жараёни 2023/2024 ўқув йилидан бошланади, ўқув жараёни давомийлиги икки йил бўлиб, йиллик қабул квота 150 нафарни ташкил этади.

 

Лицейнинг асосий вазифалари:

 

  • ўқувчиларда халқнинг маънавий-маърифий қадриятларига, маданияти ва урф-одатларига чуқур ҳурматни, уларда ҳалоллик, виждонийлик, ватанпарварлик, садоқат, фидокорлик сингари инсоний фазилатларни, шунингдек, миллий ғурур туйғуларини шакллантириш;
  • халқнинг тарихи ва бой маданияти, буюк аждодларнинг қолдирган бебаҳо мероси, ватан озодлиги ва фаровонлиги йўлида ўзини қурбон қилган замондош ватандошларининг қаҳрамонлиги асосида Ўзбекистон халқига содиқ, қатъий ҳаётий қарашлар ва фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ўқувчиларни тарбиялаш ва бошқалар.

 

Қайд этилишича, лицей ўрта махсус таълим муассасаси ҳисобланиб, Урганч шаҳрида жойлашади.

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Фуқаролардан жами 6 500 доллар талаб қилинган, ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қизнинг аҳволи операциядан тўрт кун ўтиб оғирлашган.

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Ҳолат мактаб таълими бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Тошкентда чиптасиз юришга қарши назорат кучайди.

Нафас олишни қийинлаштирган тутун ва чанг: Наманганда корхона фаолияти тўхтатилди

Нафас олишни қийинлаштирган тутун ва чанг: Наманганда корхона фаолияти тўхтатилди

Андижонда эса иккита қўлбола оҳак пишириш ўчоғи бартараф этилди.

ЙПХ ходимидан қочган Сaptiva ЙТҲга учради: бир киши жароҳатланди

ЙПХ ходимидан қочган Сaptiva ЙТҲга учради: бир киши жароҳатланди

ЙПХ инспекторининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви бошланди.

Фарғонадаги фожиа: 24 ёшли йигит 15-қаватдан ўзини ташлади

Фарғонадаги фожиа: 24 ёшли йигит 15-қаватдан ўзини ташлади

Йигит аввал руҳий саломатлик марказида бир неча марта даволанган.