Андижонда фуқаро МИБ орқали уйидан кўчирилди
Ижро ҳаракатлари қонун талаблари асосида белгиланган тартиб-таомилларга риоя этган ҳолда ташкил этилди.

Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими давлат ижрочилари томонидан фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 22.06.2026 йилдаги ижро варақасига асосан қарздорни турар жойдан кўчириш билан боғлиқ ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Жараён оддий кўчиришдан иборат бўлмади, ҳар бир ҳаракат қонун талаблари асосида белгиланган тартиб-таомилларга риоя этган ҳолда ташкил этилди. Давлат ижрочилари эса бундай жараёнларда вазминликни сақлаш, юзага келиши мумкин бўлган турли ҳолатларни бошқариш ва суд ҳужжати ижросини таъминлаш алоҳида масъулият юклайди.
Зеро, ижро тизими ходимларининг меҳнати кўпинча кўзга кўринмайди. Аммо суд қарорининг қоғозда қолмаслиги, қонуний талабларнинг амалда таъминланиши ортида айнан уларнинг машаққатли ва масъулиятли хизмати туради.







