Ўзбекистон

Жарима ва 3 йиллик кириш тақиқи: Ўзбекистонда рухсатномасиз ишлаган чет элликларга жазо кучайтирилади

Сенат чет элликларнинг рухсатсиз меҳнат фаолияти учун жавобгарлик белгиловчи қонунни маъқуллади.

Жарима ва 3 йиллик кириш тақиқи: Ўзбекистонда рухсатномасиз ишлаган чет элликларга жазо кучайтирилади



Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун тегишли рухсатномага эга бўлмаган хорижий фуқаролар 10 БҲМ миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Қоидабузарлик такрорланган ёки жарима тўланмаган тақдирда, уларни мамлакатдан чиқариб юбориш ва Ўзбекистонга киришини уч йилга чеклаш назарда тутилмоқда.


Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг 21-ялпи мажлисида маъқулланган қонунда белгиланган.


Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги 49⁶-модда киритилмоқда. Унга кўра, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатсиз, ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин ёки унда кўрсатилмаган ишга жалб қилиш учун жарима қўлланади.


Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такрор содир этилса ёки белгиланган жарима тўланмаса, ҳуқуқбузарни Ўзбекистондан маъмурий тартибда чиқариб юбориш ҳамда мамлакатга киришини уч йилга чеклаш мумкин.


Сенаторлар қонунни амалда самарали қўллаш, хорижий фуқаролар ва иш берувчиларни меҳнат қоидалари ҳақида хабардор қилиш ҳамда масъул органлар ҳамкорлигини кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.


Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Янги жазолар: маст ҳолда такроран рулга ўтирганлар 2 йилгача қамалиши мумкин

Янги жазолар: маст ҳолда такроран рулга ўтирганлар 2 йилгача қамалиши мумкин

Ноқонуний пойга, дрифт, хавфли манёвр ва йўл безорилиги учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Нукусда кредит сабаб иссиқхона аукционга қўйилди

Нукусда кредит сабаб иссиқхона аукционга қўйилди

Аукционда иссиқхона 30 млрд сўмга баҳолнган.

МИБ орқали 4 та қидирувдаги машина топилди

МИБ орқали 4 та қидирувдаги машина топилди

Ижро ҳужжатига кўра, транспорт воситалари эгаларининг 100 млндан ошиқ миқдорда қарздорлик бўлган.

Тошкентда Cobalt салонида газ чақнади: ҳайдовчи жароҳатланди

Тошкентда Cobalt салонида газ чақнади: ҳайдовчи жароҳатланди

Чақнашдан сўнг ёнғин юз бермаган.

247 млрд сўмлик қоидабузарлик: божхона тўловидан бўйин товлаганларга жазо кучайтирилади

247 млрд сўмлик қоидабузарлик: божхона тўловидан бўйин товлаганларга жазо кучайтирилади

Шунингдек, пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний айланишига оид айрим жиноятларни тергов қилиш ваколати божхона органларига берилиши таклиф этилмоқда.

Уй фойдаланишга топширилмаган бўлса, кўчиб киришга рухсат йўқ: янги жазо белгиланмоқда

Уй фойдаланишга топширилмаган бўлса, кўчиб киришга рухсат йўқ: янги жазо белгиланмоқда

Сенат фойдаланишга топширилмаган кўп қаватли уйларга фуқароларни жойлаштирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиловчи қонунни маъқуллади.

Оҳангаронда Lacetti пиёдани уриб юборди: эркак воқеа жойида ҳалок бўлди

Оҳангаронда Lacetti пиёдани уриб юборди: эркак воқеа жойида ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, пиёда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган бўлган.

Реклама овози телекўрсатувдан баланд бўлмаслиги керак: телеканалларга огоҳлантириш

Реклама овози телекўрсатувдан баланд бўлмаслиги керак: телеканалларга огоҳлантириш

Рақобат қўмитасига реклама блоклари овозининг ҳаддан ташқари баландлиги юзасидан томошабинлардан мурожаатлар келиб тушмоқда.