Жеррардда коронавирус аниқланди
Унинг «Челси»га қарши ўйинда иштирок этолмаслиги маълум бўлди.

"Астон Вилла" бош мураббийи Стивен Жеррард коронавирусга чалинди. Англиялик мутахассис топширган тест мусбат натижа кўрсатди. Натижада у «Челси» ва «Лидс»га қарши баҳсларда жамоасини бошқара олмайдиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Астон Вилла" 26 декабрда «Челси», 28 декабрь куни «Лидс» билан баҳс олиб боради.
Маълумот ўрнида: айни дамда "Астон Вилла" клуби Англия премьер-лигаси турнир жадвалида 22 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди.
Аввалроқ Кристенсон «Челси» клубида қолмоқчилиги ва Гус Тил Рафаэл Бенитеснинг эътиборига тушгани ҳақида хабар берилганди.








