Жиззахда ИИБ ходими 86 ёшли аёлга куч ишлатдими?
Тармоқда тарқалган хабарларга муносабат билдирилди.

Ижтимоий тармоқларда Жиззахда ички ишлар ходими 86 ёшли онасига куч ишлатгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Ю. қизи ва бошқалар иштирокида қўшниси билан ўзаро жанжаллашиб турган вақтида Жиззах шаҳар ИИБ профилактика инспектори Ж.Н келиб, уларни қўлини қайириб, тан жароҳати етказгани юзасидан чора кўришни сўраб, мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра профилактика инспекторининг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмагани сабабли Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилган.







