Ўзбекистон

Кам таъминланган шахсларга бепул юридик ёрдам кўрсатилади

Кам таъминланган, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилинади.

Кам таъминланган шахсларга бепул юридик ёрдам кўрсатилади

 

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Адлия вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан маълумот берди.

 

Унга кўра, ушбу қонун билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиладиган ишлар рўйхатига фуқаролик, маъмурий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни киритиш орқали фуқароларнинг бепул юридик ёрдам олиш имкониятлари кенгайтирилмоқда.

 

Маълум қилинишича, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кам таъминланган шахсларга, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилган шахсларга ҳамда психиатрия ёрдами кўрсатилаётган шахсларга кўрсатилиши белгиланмоқда.

 

Шунингдек, қонун билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон танлаш имконияти яратилмоқда. Мазкур адвокатларни ишга жалб этиш инсон омилисиз «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали тасодифий танланади.

 

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатган адвокатлар ҳақидаги маълумотлар очиқ ва шаффоф ҳолда «Юридик ёрдам» ахборот тизимида эълон қилинади.

custom img

1 йилгача қамоқ ва 82 миллионгача жарима: Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан зўравонлик учун жазолар кучайтирилади

Экологик партия ҳайвонларни ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

custom img

Тошкентда “Қора либосли аёл ташрифи” китоби тақдимоти ўтказилди

Тадбир доирасида адабий чиқишлар, саҳна кўриниши ва китоб имзолаш маросими ташкил этилди.

custom img

“Токиога йўл”: Чемпион руҳи ва миллий ғурур акс этган фильм

Ўзбекистон ва Япония кино ижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинган “Токиога йўл” бадиий филми миллий кино оламида муҳим воқеа сифатида намоён бўлди. Фильм бокс бўйича Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг ҳаёти, унинг машаққатли йўли ва катта ғалабалари асосида яратилган.

custom img

Президент бир гуруҳ геологларни мукофотлади

Геологлар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” орденлари ҳамда “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

custom img

Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда уларнинг халқаро миқёсдаги самарадорлиги ўрганилади

Дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манба асосида текширилади.

custom img

“Қамчиқ” довонида автомобиль хандаққа тушиб кетди

Қутқарувчилар автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик”нинг илк босқичи якунланди

Мазкур “Медиа ҳафталик” ОАВ учун контент тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган.

custom img

Тошкентда ҳарбий парад сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"