Жаҳон

Ким Чен Иннинг саломатлиги жойида — Жанубий Корея разведкаси

КХДР етакчиси неча килограмм вазн йўқотгани маълум бўлди.

Ким Чен Иннинг саломатлиги жойида — Жанубий Корея разведкаси

 

Ким Чен Ин 20 киллограм вазн йўқотган, аммо унинг саломатлигига жиддий хавф мавжуд эмас. Бу ҳақда Жанубий Корея разведкаси маълумотларига таяниб, “Рёнхап” агентлиги хабар берди.

 

Агентликка кўра, Жануб разведкаси парламентнинг ёпиқ мажлисида Ким Чен Ин ўрнига унинг қиёфадоши иштирок этаётганини рад этди. Шимолий Корея етакчиси вазн  йўқотган. Бунга қадар унинг оғирлиги 140 килограмм атрофида бўлган.

 

Бундан аввал АҚШнинг қатор ОАВларида Ким Чен Ин шу йилнинг ёзида ҳокимиятдан четлатилгани, унинг ўрнида давлат тадбирларида қиёфадоши иштирок этаётгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Аммо “Рёнхап” маълумотларига кўра, Жанубий Корея разведкаси “сунъий интеллект ҳамда бошқа илмий методлар” ёрдамида Шимол етакчиси саломатлиги ҳолатини таҳлил қилган ва юқоридаги маълумотларни тақдим этган.

 

Бундан аввал КХДР баллистик ракета синовини ўтказгани ҳамда Ким Чен Ин Жанубий Корея ва АҚШни кескин танқид қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"