Куманга имконият берилди: у бош мураббийликдан кетмайди
Барселона президенти Жоан Лапорта Роналд Куманни яқин орада бош мураббий лавозимидан озод этиш нияти йўқлигини маълум қилди.

Хабарларга кўра, якшанба куни бўлиб ўтадиган "Леванте"га қарши ўйинда жамоани майдонга Куман олиб тушади. Ла Лиганинг "Кадис"га қарши учрашувидаги дуранг натижага қарамай, Лапорта Куманни дарҳол ишдан бўшатишга шошилмаяпти.
"Кадис"га қарши ўйиндан сўнг Лапорта ва Куман ўзаро гаплашиб олган. "Барселона"нинг чемпионат доирасида навбатдаги учта учрашуви Куман учун жуда муҳим. Мураббий Ла Лигада "Леванте" ва Чемпионлар лигасида "Бенфика"га қарши ўйинларда ғалаба қозониши шарт. Бундан ташқари 3 октябрь куни "Атлетико"га қарши сафар ўйини ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Барселона" Ла лига турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.
Аввалроқ, “ПСЖ” Мессининг маоши ҳақидаги миш-мишларни рад этгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







