Жаҳон

Лондонда Украина бўйича муҳим музокара бўлиб ўтди

Буюк Британия Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади.

Лондонда Украина бўйича муҳим музокара бўлиб ўтди

 

Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер ва Украина Президенти Владимир Зеленский Лондонда учрашиб, икки томонлама музокаралар ўтказди. Бу учрашув Украина бўйича саммит арафасида бўлиб ўтди.

 

Зеленский 1 март куни Британия ҳукуматининг расмий қароргоҳига ташриф буюрди. Учрашув бир соат давом этди ва ундан сўнг Стармер меҳмонини автомобилигача кузатиб қўйди.

 

Мулоқот давомида Буюк Британия Бош вазири Қиролликнинг Украинага бўлган қатъий қўллаб-қувватлови ҳақида гапирди:

– Эшитиб турганингиздек, ташқаридан келаётган овозлар бутун мамлакатдаги хайрихоҳликнинг исботи. Биз сиз биланмиз ва Украина билан бирга қоламиз, – деди Стармер.

 

У Буюк Британия Украинага ёрдам беришда давом этишини таъкидлаб, Киевнинг суверенитети ва хавфсизлиги Европадаги барқарор тинчликнинг гарови эканини қайд этди.

 

Ўз навбатида, Зеленский Британия ҳукумати ва фуқароларига кўрсатиб келаётган ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, у ташрифи давомида Қирол Чарлз ИИИ билан ҳам учрашиш ниятида эканини маълум қилди.

 

– Биз сиздан қўллаб-қувватлов кутамиз, – деди Украина Президенти қароргоҳни тарк этаркан.

 

Украина ОАВ хабарларига кўра, Буюк Британия Киевнинг мудофаа эҳтиёжлари учун 2,6 миллиард фунт-стерлинг миқдорида молиявий келишув имзолаган.

 

Зеленский АҚШда Доналд Трамп билан баҳсга киришганидан сўнг Лондонга етиб келди. Бугун эса Буюк Британия пойтахтида Украина бўйича муҳим саммит бўлиб ўтиши режалаштирилган.

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"