Ўзбекистон

Магистратурага ҳужжат топширишда турк тили бўйича сертификатларнинг қабул қилинмаётгани юзасидан маълумот берилди

Эндиликда магистратура қабулида талаб этиладиган тил сертификатлари рўйхатидан чиқарилган айрим турк тили бўйича сертификатлар жорий йилги қабулда ҳам амал қилади

Магистратурага ҳужжат топширишда турк тили бўйича сертификатларнинг қабул қилинмаётгани юзасидан маълумот берилди

 

Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ҳужжат топширишда турк тили бўйича айрим сертификатларнинг қабул қилинмаётгани тарқалган хабарлар юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги расмий маълумот берди.

 

Қайд этилишича, вазирликнинг 2023 йил 23 мартдаги буйруғи билан тасдиқланган рўйхатда акс эттирилмаган, аммо 2022 йил 30 июндаги буйруғи билан тасдиқланган рўйхатдаги 2023 йил 31 мартгача олинган ҳамда муддати ўтмаган миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатлар 2023/2024-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларидаги танловда иштирок этиши учун инобатга олинади.

 

«Сўнгги кунларда танловда иштирок этиш учун magistr.edu.uz платформаси орқали киритилган миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатлар тегишли расмий сайтлар орқали текширилганда, улар орасида турк тилини билишни тасдиқловчи дея тақдим этилган айрим ҳужжатлар тил билиш даражасини тасдиқловчи сертификатлар эмас, балки айрим ўқув марказлари томонидан берилган тил курсларида ўқиганлигини тасдиқловчи сертификатлар бўлиб чиқмоқда. Шу боис, белгиланган талабга жавоб бермаган аризаларга рад жавоби берилган», — дейилади хабарда.

 

Маълумот учун, абитуриентлар томонидан тақдим этилган TYS (Türkçe Yeterlik Sınavı) сертификати махус платформа орқали текширилади. Текширув натижасида тасдиқланмаган сертификатлар инобатга олинмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилиш маросимида ҳамда ифторликда иштирок этиб, нутқ сўзлади

Давлат раҳбари ушбу мажмуа илм-фан, маърифат ва тарихий меросни ўрганиш ҳамда тарғиб қилишда муҳим рол ўйнашини қайд этди.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази сўз гўзаллигининг олий ифодаси

Ислом цивилизацияси маркази нафақат илм-фан хазинаси, балки Ислом хаттотлик санъатининг олий намунасини ўзида ифода этади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз арафасида ўз эшикларини очган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Марказ 10 гектар ҳудудни эгаллайди, уч қаватли бино эса 42 минг квадрат метр майдонга эга.

custom img

Самарқандда болача ҳожатхонага тушиб кетди

ФВВ қутқарувчилари болакайнинг ҳаётини сақлаб қолди

custom img

Ўзбекистонда кредит рекламаларида уни тўлай олмаслик ҳақида ҳам огоҳлантириш берилади

Ушбу ўзгариш аҳолининг кредит хатарларига оид хабардорлигини ошириш ва масъулиятли қарз олиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилади.

custom img

Солиқ қарздорлиги 1 млн сўмдан ошган фуқароларнинг электр тўлови чекланади

Мазкур тизим тажриба тариқасида Наманган вилоятида жорий қилинади.

custom img

Ўзбекистонда Хитой ўйинчоқларида болалар учун хавф аниқланиб, савдодан чиқарилмоқда

Ўйинчоқлар бола сўлаги ва тер таъсирига чидамсиз бўлиб, улардан зарарли кимёвий моддалар ажралиб чиқиши мумкинлиги аниқланди.

custom img

Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган педагоглар ишдан бўшатилиши айтилмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вазият юзасидан расмий муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"