“Манчестер Сити” Килиан Мбаппени исталган нархда сотиб олмоқчи
Кейинги трансфер ойнасида “Манчестер Сити” клуби эгаси шайх Мансур бин Зайд ал-Найян жамоа ходимларига франциялик Килиан Мбеппе билан қанақа нарх бўлишидан қатъи назар шартнома имзоланиши кераклигини таъкидлади.


“Манчестер Сити” Мбаппени январь ойининг ўзидаёқ сотиб олишга ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, “Реал Мадрид” узоқ вақтдан бери Килианни ўз сафига қўшиб олишга уриниб келмоқда. Ёз ойидаги трансферлар ойнасида “ПСЖ” клуби мадридликларнинг иккита трансфер борасидаги таклифини рад этди. 22 ёшли франциялик футболчи жорий мавсум Лига 1 да 7 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голга ҳаммуаллифик қилди.
Аввалроқ, “Арсенал” ҳужумчиси Александр Ляказетт жамоа билан шартнома узайтирмоқчи эмаслиги ҳақида хабар берган эдик.
Жамшидбек Амиров







