Спорт

Мане бир болани ўлимдан сақлаб қолди

Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Садио Мане камерунлик оилалардан бирига моддий ёрдам кўрсатди.

Мане бир болани ўлимдан сақлаб қолди

 

Африка Миллатлар Кубогининг 1/8 финали доирасида Кабо-Верде билан ўйиндан сўнг  сенегаллик ҳужумчи мия чайқалиши эҳтимоли борлиги сабабли кўрикдан ўтиш учун шифохонага борди. Тиббиёт муассасасида Мане жароҳатланган боладан хабар топди ва унинг даволаниши учун пул тўлади.

 

“Бафоуссамда Мане бир оиланинг моддий эҳтиёжини қоплаб берди. Бир болани мототцикл уриб юборган ва унинг бутун танаси жароҳат олганди. У ўлимга яқин турарди. Ота-онаси эса фарзандининг даволаниши учун пул тўлашга қодир эмас эди. Садио оғир аҳволда қолган оила аъзолари билан учрашиб, нима бўлганини сўради. Унга вазият тушунтирилди ва у оилага 400 000 СФА франки (600 евродан бир оз кўпроқ) пул берди”, - дея Камерун телеканали “EquinoxeTV” хабар берган.

 

Эслатиб ўтамиз, Мане Африка Кубогининг еттита ўйинида майдонга тушиб, учта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Миср билан финал учрашувининг 7-дақиқасида Садио пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Бироқ, пенальтилар сериясида 11 метрлик нуқтани аниқ амалга оширди ва жамоасига турнир чемпионлигини тақдим этди.

 

Аввалроқ, Президент футболчиларни кутиб олиш учун дипломатик сафарни бекор қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.