Жаҳон

“Мен диктаторман. Баъзида диктатор керак бўлади” — Трамп

АҚШда ўтказилган сўров натижаларига кўра, америкаликларнинг ярмидан кўпи Трампни “хавфли диктатор” деб баҳолаган.

“Мен диктаторман. Баъзида диктатор керак бўлади” — Трамп

 

Швейцариянинг Давос шаҳрида ўтказилган Жаҳон иқтисодий форуми доирасида Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трамп бизнес етакчилари билан учрашувда ўзини “баъзида диктатор керак бўлади” деб атади. Бу баёнот 2025 йил январ ойида берган аввалги баёнотига қарама-қарши бўлиб, жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳақда РБК нашри хабар берди.

 

Оқ уй матбуот хизмати эълон қилган видеога кўра, Трамп Давосдаги нутқи ва учрашувда олган шарҳларни “соғлом фикр” контекстида изоҳлади. У шунингдек, одатда танқидчилар уни “даҳшатли диктатор” деб аташини, аммо бу сафар бизнес етакчилари бундай сўзларни ишлатмаганини таъкидлади.

 

Трамп: “Мен диктаторман. Лекин баъзида диктатор керак бўлади. Бу ҳолатда улар буни айтмадилар. Ҳамма нарса оддий фикрга асосланган.” дея таъкидлади.

 

Аввал Трамп 2025 йил 21 январда ўзини диктор деб ҳисобламаслигини ва бундай лақабни қабул қилмаслигини таъкидлаган эди. Шу билан бирга, унинг президентлик фаолияти давомида мамлакат ички ва ташқи сиёсатида қатор қатъий чоралар кўрилган.

 

Сўров натижаларига кўра, 2025 йил 28 февралдан 20 мартгача АҚШнинг барча 50 штатидаги 5025 катталар орасида ўтказилган онлайн сўровда америкаликларнинг ярмидан кўпи Трампни “хавфли диктатор” деб баҳолаган. Шу билан бирга, респондентларнинг 54 фоизи Трампнинг президентлик фаолиятини маъқулламайди, 43 фоизи эса 100 кунлик фаолиятидан кейин уни қўллаб-қувватлашини билдирган. Демократ ва республикачилар баҳоларида кескин фарқлар кузатилган.

custom img

Саккизта араб ва мусулмон давлатлари Исроилнинг Ал-Ақсо масжидини ёпишини қоралади

12 кун аввал Исроил Ал-Ақсо масжидини ёпиб қўйган ҳамда Қуддуснинг Эски шаҳар ҳудудида ҳаракатланишни чеклаган.

custom img

АҚШ Эронга қарши операцияга кунига 900 млн доллар сарфламоқда

Оқ уй яқин кунларда АҚШ Конгрессидан қўшимча мудофаа бюджети сўраши кутилмоқда.

custom img

Исроилда ракета ҳужуми оқибатида 62 ёшли ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди

У сўнгги 14 йил давомида Исроилда яшаб келган ва ушбу давлат фуқароси ҳисобланган.

custom img

Хитой Тожикистон–Афғонистон чегарасида 9 та чегара иншооти қуради

Лойиҳа қиймати 550 миллион сомонийдан ортиқ бўлиб, маблағ тўлиқ Хитой томонидан қопланади.

custom img

Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ва Исроилга тегишли йирик банкларга ҳужум қилиши мумкин

Эрон ҳарбий штаби раҳбари Яқин Шарқ мамлакатлари аҳолисига ушбу объектлардан бир километр узоқроқда бўлишни маслаҳат берди.

custom img

72 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди

Доналд Трамп АҚШ президенти бўлгандан буён 1000 нафардан ортиқ ўзбекистонлик депортация қилинган.

custom img

Минтақадаги давлатлар Эроннинг душмани эмас — Қатар ташқи ишлар вазири

Вазир Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Хулайфий Эрон ва Қўшма Штатларни воситачилик йўли билан ечим топиш учун музокаралар столига қайтишга чақирди.

custom img

АҚШ Исроилдан Эрондаги нефть ва энергетика объектларига зарба бермасликни сўради

Сўровнинг сабабларидан бири сифатида Трампнинг уруш тугагандан кейин Венесуэладаги каби Эрон нефть сектори билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчилиги келтирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"