«МЮ» сафарда «Янг Бойз»га имкониятни бой берди
УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган «Янг Бойз» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Манчестер клуби рақибига 1:2 ҳисобида имконятни бой бериб қўйди.
Учрашувнинг 13 дақиқасида Криштиану Роналду ўйинда ҳисобни очди. Аммо иккинчи бўлимда Нгамало ва Сибачо «Янг Бойз» жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Мезбонлар ғалаба голини 90+5 -дақиқада манчестерликлар аъзоси Лингарднинг хато узатмасидан сўнг урди. "Манчестер Юнайтед» 35 дақиқада Ван-Биссака майдондан четлатилганидан сўнг бир киши кам бўлиб ўйнашга мажбур бўлди.







