Ўзбекистон

Наманганда бир оиланинг 3 аъзоси ўлдириб кетилди

Ҳодисага мулкий низо сабаб бўлгани айтилмоқда.

Наманганда бир оиланинг 3 аъзоси ўлдириб кетилди

Қотилликни содир этган шахс марҳумларга қариндош бўлган. Қайнака ўғли билан укасининг хотини ва 17, 14 ёшли жиянларини пичоқлаб ўлдирган. Муаммога ер талашиш сабаб бўлган.

 

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, воқеа 9 август куни соат 21:40 ларда содир бўлган. 

 

Поп туманининг Боён МФЙ, Боён-3 кўчасида яшовчи фуқаро M.A. исмли аёл қариндошининг яшаш хонадонига бориб, аввалдан мавжуд бўлган мулкий низо сабаб у билан жанжаллашиб қолган. M.Р. аёл қариндоши ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандини пичоқ билан қасддан уриб ўлдириб, воқеа жойидан яширинган, дейилади масъуллар изоҳида. 

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 2024 йилнинг 10 август куни Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган идоралар: рўйхат тасдиқланди

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган идоралар: рўйхат тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси таркибида 12 та штат бирлигидан иборат Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ҳам ташкил этилди.

Одилхон Исмоилов иши: у уч йиллик синов муддати билан озод қилинди

Одилхон Исмоилов иши: у уч йиллик синов муддати билан озод қилинди

«Райҳон оилавий миллий таомлари» таъсисчиси Одилхон Исмоилов озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган эди.

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда

Лойиҳа доирасида болаларга уйда тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилади.

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди

Шуҳрат Холмуҳаммедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбатда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлаш ва олий даражадаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

16 ёшли ўқувчи онасига тегишли Cobalt'ни ҳайдовчилик ҳуқуқисиз бошқариб, ёритиш устунига урилган.

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ўзбекистонда ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилди.

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Айни пайтда транспорт воситаси онлайн-аукцион савдоларига чиқарилмоқда.