Жаҳон

ОАВ: Эрон–Исроил ўртасида янги уруш эҳтимоли кучаймоқда

Теҳрон ҳужум содир бўлса, бир вақтда 2 минг ракета учириш билан жавоб беришини таъкидлади.

ОАВ: Эрон–Исроил ўртасида янги уруш эҳтимоли кучаймоқда

The New York Times ёзишича, Эрон ва Исроил ўртасида ҳарбий тўқнашув эҳтимоли кескин ортиб бормоқда. Нашрнинг таъкидлашича, Эронга нисбатан қатъий санкцияларнинг қайта жорий этилиши ва Теҳроннинг ядро дастури бўйича музокараларнинг тўхтаб қолиши минтақада вазиятни янада кескинлаштирган.

 

Маълумотларга кўра, Эрон расмийлари бойитилган уран заҳиралари олдинги ҳужумларда зарар кўрганини билдирган. Бироқ Исроил ушбу материаллар хавфсиз жойга кўчирилганини тахмин қилмоқда. Шу билан бирга, Эроннинг уран бойитиш бўйича янги объект қурилаётганига оид тахминлар ҳам кучайган.

 

Мутахассисларнинг қайд этишича, ҳозирги нотинч вазият минтақада хавфли тарангликни юзага келтирмоқда. Исроил узоқ йиллардан буён Эроннинг ядро дастурини ўз миллий хавфсизлиги учун таҳдид деб ҳисоблаб келади. Форс кўрфазидаги айрим давлатлар эса вазият Исроил томонидан Эрон ҳудудига янги ҳарбий зарба берилишига деярли асос яратганини таъкидламоқда.

 

Эрон томони огоҳлантиришича, агар Исроил томонидан ҳарбий ҳужум амалга оширилса, Теҳрон кескин жавоб қайтаради ва бир вақтнинг ўзида 2 мингта ракета учирилиши мумкинлигини маълум қилган. Халқаро Инқироз Гуруҳи Эрон бўйича лойиҳалар директори Али Воезнинг сўзларига кўра, мамлакатдаги ракета заводлари кечаю-кундуз иш олиб бормоқда.

custom img

Эрондаги мактабга АҚШ ракетаси зарба бергани аниқланди

Вашингтон бу ҳалокатли ҳужумга АҚШ жавобгар бўлиши мумкинлигини, аммо мактаб атайин нишонга олинмаганини маълум қилган.

custom img

Тожикистон Президенти Эрон олий раҳбарига табрик йўллади

Имомали Раҳмон Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевдан кейин Мужтабо Хоманаийни табриклаган учинчи давлат раҳбари бўлди.

custom img

Эрон ядровий дастурини ҳарбий йўл билан йўқ қилиб бўлмайди — Аббос Ароқчи

Эрон ТИВ раҳбари va Исроилга қарши қанча керак бўлса шунча ҳужум қилишга тайёрлигини билдирди.

custom img

Трампнинг маслаҳатчилари уни Эронга қарши урушдан чиқиш йўлини топишга ундамоқда — The Wall Street Journal

Маслаҳатчилар нефть нархларининг ошиши ва узоқ давом этадиган можаро сиёсий норозиликка сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

custom img

Трамп ва Путин Эрондаги урушни якунлаш масалаларини кўриб чиқди

Украинадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича ҳам музокара ўтказилган.

custom img

АҚШ ва Исроил ҳужумлари тўхтамагунича нефть блокадаси давом этади — Эрон

Уруш натижасида Ҳўрмуз бўғози ёпилди, танкерлар бир ҳафтадан ортиқ ҳаракат қила олмаяпти, ишлаб чиқарувчилар қувватни тўхтатишга мажбур бўлмоқда.

custom img

Янги олий раҳбар Мужтабо Хоманаий ҳужумлар оқибатида жароҳатланди — Эрон давлат телевидениеси

Жароҳат қай даражада оғирлиги ҳақида маълумот берилмаган.

custom img

Буюк Британиянинг икки кунлик газ захираси қолди

Энергия бозоридаги узилишлар сабаб Лондон газни юқори нархларда сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"