“Одамлар ҳурмат қилишлари учун, билмадим, яна нима қилишим керак” — Неймар
«PSJ» клуби ҳамда Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар мухлисларга мурожаат билан чиқди.


Чунки ЖЧ-2022 баҳсларида "Pentacampionlar" Перу устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганига қармай, мухлислар ундан норози эканини билдирган. Ҳолбуки Неймар ушбу ўйинда битта гол урган, битта голга ҳаммуаллифлик қилган.
“Терма жамоа манфаати, албатта, ҳамма нарсадан устун. Мен саралаш баҳсларида кўп гол киритганим, ғалабаларга ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. Ҳаммаси яхши давом этса, тез орада Пеле рекордини янгилаб, жамоанинг энг яхши тўпурарига айланаман. Бу мен учун шараф. Лекин мени мутлақо бошқа нарса ажаблантиради.
Мухбир, футбол шарҳловчилари ва мухлислар мен ҳақимда анчадан буён салбий фикрлар билдираётганидан хабарим бор. Бу балки нормал ҳолатдир, лекин баъзида ана шундай босимлар туфайли интервью беришни ҳам хоҳламай қоламан. Одамлар ҳурмат қилишлари учун, билмадим, яна нима қилишим керак”, дейди ўз мурожаатида Неймар.
Маълумот учун: 29 ёшли бразилиялик ЖЧ-2022 саралаш баҳсларида 20 та ўйинда иштирок этиб, 12 та гол урди. Бу натижа жамоа доирасида рекорд ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Хавиер Тебаснинг Месси ҳақидаги фикрларини тақдим этган эдик.
Мақсаджон Обиджонов







