"Оддий кўринган имло белгиси бутун бошли давлат ва миллат номининг хато ёзилишига сабаб бўлмоқда"
Саида Мирзиёева лотин алифбосида Ўзбекистон сўзининг ёзилишидаги хатоликлар ҳақида гапирди.

"Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусида халқаро илмий конференцияда сўзга чиқиб, унда лотин алифбосидаги ислоҳотлар кечикаётгани ва бунинг оқибатлари ҳақида тўхталди.
Мирзиёева Ўзбекистон сўзининг лотинчада ёзилиши бўйича 7 хил вариантни кўрсатиб, "қайси бири тўғри?", —деган савол билан мурожаат қилди.
«Кўриб турганингиздек, бир қарашда оддий кўринган имло белгиси бутун бошли Давлат ва Миллатнинг номи хато ёзилишига сабаб бўлмоқда. Мен буни тузатиш зарур бўлган ҳолат деб биламан. Биз бундай масалаларда ҳадеб баҳслашавермай, тезроқ қарор қабул қилишимиз, йўл қўйилган бу жиддий хатони зудлик билан тузатишимиз муҳим деб ҳисоблайман. Чунки, гап бизнинг Миллатимиз, ғуруримиз, юртимиз номи ҳақида кетяпти», — дея гапириб ўтди Мирзиёева.







