Спорт

ОФК кубоги. «Насаф» туркман клуби билан Қаршида ўйнайдиган бўлди

ОФК Кубоги 1/8 финал баҳслари санаси ва мезбонлари маълум бўлди. Қаршининг «Насаф» клуби 1/8 финал ўйинини 25 август куни Туркманистоннинг «Аҳал» клубига қарши ўтказади.

ОФК кубоги. «Насаф» туркман клуби билан Қаршида ўйнайдиган бўлди

 

 

Туркман жамоаси ўйинни ўз майдонида қабул қила олмаслигини билдиргач, мезбонни аниқлаш учун қуръа ташлашга ҳожат қолмади ва ОФК ўйин Қаршида ўтишини маълум қилди.

 

1/8 финалдаги ғалаба Рўзиқул Бердиев жамоасини Марказий Осиё минтақаси ғолиби сифатида тўғридан тўғри яримфиналга олиб чиқади. Чунки жануб (Мальдив, Ҳиндистон, Бангладеш) ва АSEAN (Вьетнам, Таиланд, Камбожа, Филиппин) жамоалари ўртасидаги гуруҳ босқичи ўйинлари мезбон ҳудуд топилмагани ҳамда коронавируснинг авж олиши туфайли ўтказилмади.

 

ОФК мусобақаларни ўтказиш қўмитаси турнирни қаторасига иккинчи йил қолдиришни хоҳламади ва ўйинларни Жануб/ASEAN минтақаси клубларисиз давом эттиришга қарор қилди. Натижада энди чоракфинал бўлмайди ва «Насаф»да Қаршидаги ғалаба орқали яримфиналга йўл олиш имконияти пайдо бўлди.

 

«Насаф» «Аҳал»ни мағлуб этиб яримфиналга чиқса, 20 октябр куни Ҳонконгнинг «Ли Ман Уорриорс» клуби билан билан тўқнаш келади. Ғолиб бир ўйинда аниқланади ва мезбон қуръа ташлаш орқали маълум бўлади. 

 

Қаршиликлар финалга чиққан тақдирда сафарда ҳаракат қилишади. 5 ноябр куни бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи ўйин биринчи «сетка»да ғолиб бўлган араб жамоаси («Муҳаррақ», «Ал Аҳад», «Кувайт», «Ас Салт»дан бири) майдонида ўтказилади.

 

Маълумот учун, «Насаф» 2011 йил ОФК кубогида чемпион бўлган. Бу ўзбек клубларининг халқаро майдондаги ягона расмий чемпионлиги ҳисобланади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

ОФК кубоги. «Насаф» туркман клуби билан Қаршида ўйнайдиган бўлди | Zamon.uz