Ўзбекистон

Олий Мажлисда электр энергияси тарифлари бўйича тушунтириш берилди

Аҳолининг 70 фоизи ойига 300 кВт/соатгача электр энергияси истеъмол қилади.

Олий Мажлисда электр энергияси тарифлари бўйича тушунтириш берилди

Бугун Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисда Бош вазир ўринбосари — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров давлат бюджети ижроси юзасидан ахборот берди ҳамда электр энергияси тарифларидаги ўзгаришлар бўйича тушунтириш берди.

 

Тарифлар қандай ўзгарди?

 

Жамшид Қўчқоровнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда 7,6 миллионта электр энергияси истеъмолчиси мавжуд бўлиб, уларнинг 70 фоизи ойига 300 кВт/соатгача электр энергияси истеъмол қилади.

 

“Тарифлар оширилишида ҳеч қандай жиддий муаммо кўрмаяпмиз. Агар бир оила ойига 300 кВт/соат ток ишлатса, тўлов миқдори аввалгидан 20 минг сўмга кўпаяди — 180 минг сўмдан 200 минг сўмга,” — деди Қўчқоров.

 

У шунингдек, таққослаш учун, республикада ҳар бир мобил алоқа абоненти ўртача 35 минг сўм тўлаётганини, аксар оилаларда эса учта телефон борлигини эслатди.

 

Тарифлар тафсилоти:

 

200 кВт/соатгача: нарх 450 сўмдан 600 сўмга оширилди.

 

Бу ҳажмдаги истеъмолчилар ўртача 30 минг сўм кўпроқ тўлайди.

 

201–500 кВт/соат оралиғи: нарх 900 сўмдан 800 сўмга пасайтирилди.

 

Қўчқоровнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар оила ойига 500 кВт/соат ток ишлатса, умумий харажат ўзгармайди — олдин ҳам, ҳозир ҳам 360 минг сўм атрофида тўланади.

 

Шунингдек, вазир ойига 1000 кВт/соат ва ундан ортиқ электр ишлатадиган хонадонлар мамлакатда кам эканини қайд этди.

 

Ҳукумат вакилининг айтишича, энергия нархи оширилишига қарамай, ижтимоий ёрдам тизими ҳамда ҳимоя чоралар кўзда тутилган.

custom img

Марғилондаги мактабда аёлни дўппослаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Дастлаб эркак аёлнинг фарзандини ураётган бўлган.

custom img

АҚШ Эрондаги қизлар мактабига берилган зарбани текширмоқда

Қўшма Штатлар тинч аҳолини нишонга олмаслиги айтилмоқда.

custom img

Қарши ва Бухорода бозор мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Улар бозор ҳудудидаги савдо жойларини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига 11–80 минг доллар миқдорида пул талаб қилган.

custom img

Ёввойи табиат ортидаги меҳр: Тошкентда минглаб ёшлар экология учун бирлашди

Бутунжаҳон ёввойи табиат куни муносабати билан Тошкент ҳайвонот боғида экологик тадбир бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистонда метан заправкалар фаолияти вақтинча чекланди

Жамоат транспорти ва хизмат кўрсатувчи объектларга газ етказиб бериш чекловларсиз давом этади.

custom img

Яқин Шарқдаги воқеаларда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ

Саудия Арабистонидан эвакуация давом этмоқда, БААдан репатриация рейси режалаштирилган.

custom img

Доҳада 500 дан ортиқ Ўзбекистонлик вақтинча меҳмонхоналарда яшамоқда

Элчихона уларга зарур амалий ёрдам кўрсатмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўмонга боради

Ўзбекистон Президенти Ўмон Султони билан телефон орқали мулоқот қилиб, давлатда бўлиб турган фуқаролар учун яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"