Ўзбекистон

“Отамнинг ўрнини эгаллайман деган хаёлда юргандим” – “Бахти Ташкентский”нинг ўғли интервью берди

Бекзод Зафаров ўтмишда отасининг изидан бориб, унинг ўрнини эгаллашни хоҳлаб хато йўлни танлагани ҳақида гапирди.

“Отамнинг ўрнини эгаллайман деган хаёлда юргандим” – “Бахти Ташкентский”нинг ўғли интервью берди

 

 

 

 

Ички ишлар вазирлиги Бахтиёр Қудратуллаевнинг катта ўғли Бекзод Зафаров ҳақида колония лавҳасини эълон қилди. У ўзининг отасининг номи остида хато фикр билан ҳаракат қилганини тан олиб, колония ичида хўжалик ва қурилиш ишлари билан шуғулланаётганини айтди. “Нотоғри иш қилган эканман. Битта касб ўрганиб, юртда фойдам тегадиган иш қилган ҳолда оиламнинг бағрида бўлганим минг марта афзалроқ эди”, – деди Бекзод Зафаров.

 

Бекзод колония ичида ишлаб чиқариш корхоналарида фойдали меҳнат билан шуғулланаётганини маълум қилди. У ҳозир хўжалик ва қурилиш ишлари билан банд бўлиб, қолган вақтида темир-терсак билан ишлашни давом эттираётганини айтди. Шу тариқа у қоидалар ва интизомга риоя қилган ҳолда жамиятга фойда келтирадиган иш билан шуғулланмоқда.

 

У ўтмишда отасининг изидан бориб, унинг ўрнини эгаллашни хоҳлаб хато йўлни танлаганини тан олди. “Отамнинг йўналишини ушлайман, ўрнини эгаллайман, деб хаёлда юргандим. Энди тушундимки, буларнинг ҳаммаси катта хато экан. Оила бағрида бўлиш, ҳалол меҳнат қилиш анча афзал”, деди Бекзод.

 

Бекзод оила билан вақт ўтказолмаслигидан қайғурди. У фарзандининг биринчи синфга чиққан пайти ёнида бўлолмаслигини, ўқиш машғулотларини кузата олмаслигини ва бу ҳолат қалбини қийнашини айтди. “Тунги тушларимда болаларим тушимга киради. Шу нарсалар мени энг кўп алам қиладиган жиҳатлар”, – дея қўшимча қилди у.

 

Шунингдек, у ёшлигида чучварани хом санаганини тан олиб, қонунни билиб унга амал қилиш зарурлигини таъкидлади. “Қанийди вақтни орқага қайтариш имконим бўлганида ҳалол юриб, оилам билан бирга бўлишни истардим. Ҳибсхона ошини еётганимдан кўра, оила даврасида бир бўлак нон ейиш минг марта афзалроқ экан”, деди Бекзод.

 

Бекзод Зафаров 1994 йилда Тошкентда туғилган ва товламачилик ҳамда фирибгарлик жиноятлари учун 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Унинг ука­си Икҳтиёр Қудратуллаев 9 йил, отаси Бахтиёр Қудратуллаев эса 20 йилга қамалган.

custom img

Жиззах ва Қорақалпоғистонда ҳокимият вакиллари пора билан қўлга олинди

Жиззахда ҳокимлик бош мутахассиси 20 миллион сўм, Қорақалпоғистонда эса ҳокимият вакили 3 минг доллар олганда ушланган.

custom img

Тошкент ва Фарғонада 8 килограммга яқин гашишнинг тарқалиши тўхтатиб қолинди

Сирдарёдан ноқонуний сузиб ўтган шахс ва яна бир неча фуқаро қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

custom img

Покистондaн Ўзбекистонгa илк чартер юк рейси орқали 17 тонна гўшт олиб келинди

Ҳаво юк ташиш ҳажми босқичма-босқич 100 тоннaгача оширилиши режалаштирилган.

custom img

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У корхона раҳбаридан ёнғин хавфсизлиги жиҳозларини қабул қилиш бўйича баённома расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

custom img

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"