Сиёсат

Ўзбекистон — Озарбайжон — Туркия мулоқот форматининг 1-йиғилиши бошланди

Тошкентда бўлиб ўтаётган тадбирда уч мамлакатнинг ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул бўлган вазирликлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон — Озарбайжон — Туркия мулоқот форматининг 1-йиғилиши бошланди

 

Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов «Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия» мулоқот форматининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу билан учрашди. Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия" мулоқот форматининг биринчи йиғилиши ўз ишини бошлади.

 

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов "Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия" форматидаги уч томонлама учрашувини очиқ деб эълон қилди.

 

"Ўзбекистон – Озарбайжон - Туркия" мулоқотининг таъсис этилишу халқаро муносабатлар ва глобал иқтисодиётда рўй бераётган тез ўзгарувчан ва мавҳум жараёнларни ҳисобга олган ҳолда ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир.  Уч мамлакат раҳбарлари ўртасида ўрнатилган мазмунли мулоқот, юқори даражадаги ишонч ва ўзаро тушуниш ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган муносабатларни ривожлантиришга кучли туртки бермоқда. Умумий саъй-ҳаракатларимиз самараси ўлароқ фақат сўнгги беш йил ичида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айланмаси қарийб етти баравар, Туркия билан эса икки ярим баравар кўпайди.

Ушбу ижобий тенденция, албатта, бу йил ҳам давом этади.

Жорий йил 26 июль куни Тошкент шаҳрида "Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш" мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Унда Афғонистон муваққат ҳукуматининг юқори мартабали делегацияси ҳам иштирок этди.

«Толибон» ҳаракати вакиллари "Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар" темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш Афғонистонни тиклаш учун муҳим стратегик аҳамиятга эга эканлигини эътироф этдилар.

Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар" темир йўлини лойиҳасининг амалга оширилиши Марказий Осиё орқали энг йирик субрегионлар ўртасида юкларни ташиш муддати ва нархини сезиларли даражада камайтиради ҳамда мамлакатларимизга умумий аҳолиси 1,9 миллиард ва ялпи ички маҳсулоти $3,5 триллион бўлган Жанубий Осиёнинг истиқболли бозорларига тўғридан-тўғри кириш учун ноёб имконият яратади" - дейди Норов. 

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.

Шавкат Мирзиёев Анқарадаги амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Анқарадаги амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Ташриф давомида Эрдоған билан учрашув, Туркий давлатлар ташкилоти саммити ва бизнес музокаралари бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев “Anadolu Group” раҳбари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев “Anadolu Group” раҳбари билан учрашди

Учрашувда “СамАвто”ни модернизация қилиш ва янги инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

Эрон элчихоналарининг Самарқанд мероси ҳақидаги постлари юзасидан юзага келган дипломатик баҳсга Теҳрон изоҳ берди.

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Учрашувда икки томонлама келишувлар ижроси ҳамда глобал ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқандда ўтган халқаро форумда болалар онкологияси, замонавий даволаш усуллари ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.