Сиёсат

Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлиги кенгаяди: 2030 йилга бориб 175 тонна олтин қазиб олишни режалаштирмоқда

Туркия компаниялари мисни қайта ишлаш, электроника, трансформаторлар ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликка таклиф этилди.

Ўзбекистон–Туркия ҳамкорлиги кенгаяди: 2030 йилга бориб 175 тонна олтин қазиб олишни режалаштирмоқда

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этмоқда. Унда Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги нуфузли делегация ҳам қатнашмоқда.

 

Қайд этилишича, 2030 йилга қадар Ўзбекистонда олтин қазиб олиш ҳажмини 175 тоннага, кумушни 500 тоннага, мис ишлаб чиқариш қувватларини эса 500 минг тоннага етказиш режалаштирилган. Шу даврда қайта тикланувчи энергия қувватларини 25 гигаваттга, уларнинг электр энергияси ишлаб чиқаришдаги улушини 54 фоизга етказиш кўзда тутилган.

 

Шунингдек, Жиззах вилоятида ташкил этилаётган Атом саноати махсус саноат зонасида 15 та йўналиш бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Ушбу маҳсулотлар Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида барпо этиладиган атом электр станциялари эҳтиёжлари учун ҳам йўналтирилади.

 

Шу муносабат билан давлат раҳбари турк компанияларини тоғ-кон саноати, минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш ва «яшил» энергетика йўналишларида янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга таклиф қилди.

 

Электротехника саноатидаги кооперацияни кенгайтириш ҳам иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири сифатида қайд этилди. 2030 йилга қадар Ўзбекистонда ушбу тармоқ экспортини 5 миллиард долларга етказиш ва 11,6 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш мақсад қилинган.

 

Туркия компанияларига мисни чуқур қайта ишлаш, электроника, трансформаторлар, маиший техника ва электр ускуналари ишлаб чиқариш бўйича ўзбекистонлик корхоналар билан қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш таклиф этилди.

Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди

Бухоро туризмига халқаро брендлар жалб этилиши мумкин: Саида Мирзиёева учрашув ўтказди

Ўзбекистон тарихий меросга эҳтиёткорона ёндашадиган халқаро брендлар билан ҳамкорлик қилишга очиқ экани таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Масқатда музокара ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Масқатда музокара ўтказди

Икки давлат раҳбарлари олий даражадаги келишувлар ижроси учун “йўл харитаси”ни қабул қилиш ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Ташриф доирасида Масқат шаҳрида олий даражадаги музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ва бошқа қўшма тадбирлар ўтказилади.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.