Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Нара шаҳри мери билан учрашув ўтказди

Ген Накагава Нара шаҳридаги янги боғлардан бирига Самарқанд номи берилишини маълум қилди.

Ўзбекистон Президенти Нара шаҳри мери билан учрашув ўтказди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифи доирасида Нара шаҳри мери Ген Накагавани қабул қилди.

 

Маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида урғу берган ҳолда ҳудудлараро алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Ўтмиши узоқ алоқаларга эга бўлган Самарқанд ва Нара шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатлари ўрнатилгани юқори баҳоланди. Самарқанд кўп асрлар давомида Буюк ипак йўлининг маркази, Япониянинг қадимги пойтахти Нара эса унинг шарқий дарвозаси бўлгани таъкидланди. Бу шаҳарлар цивилизациялар ўртасидаги маданий кўприклар вазифасини бажариб, халқаро савдо ва билим алмашинувини ривожлантиришда муҳим роль ўйнаган.

 

2027 йилда Нара миллий музейида намойиш этиладиган Ўзбекистон маданияти ва тарихига бағишланган археологик кўргазмага пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон – Япония дипломатик муносабатлари ўрнатилганининг 35 йиллиги шарафига ўтказиладиган йирик маданий тадбир бўлади.

 

Ген Накагава икки мамлакат ва халқлар ўртасидаги абадий дўстлик ҳамда маданий ва тарихий яқинлик рамзи сифатида Нара шаҳридаги янги боғлардан бирига Самарқанд номини беришга қарор қилинганини эълон қилди.

 

Суҳбат давомида икки биродар шаҳар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини фаол ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги, туризм, тўқимачилик, транспорт, логистика ва шаҳарсозлик каби соҳаларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

custom img

Трамп жамоаси ичида келишмовчилик юзага келди — Bild

Эронга қарши уруш фонида АҚШ витце-президенти Жей Ди Венс ва Давлат котиби Марко Рубио ўртасида зиддият пайдо бўлган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни табриклади

Қозоғистондаги референдумда қарийб 90 фоиз овоз билан янги Конституция лойиҳаси маъқулланди.

custom img

АҚШ Яқин Шарққа 5 000 нафар денгиз пиёдаси ва қўшимча ҳарбий кемаларни юборади

Шунингдек, АҚШ денгиз флотининг амфибия жанговар кемаси USS Tripoli ҳам Яқин Шарққа йўналтирилмоқда.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга учувчисиз дрон ҳужумларини қоралади.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари Нахчивондаги дрон ҳужуми масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон томони мазкур ҳужум юзасидан жиддий хавотир билдириб, халқаро ҳуқуқ тамойилларига риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кувайт ва Қатар етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқотда Яқин Шарқдаги вазият кескинлиги ва ҳудуддаги хавфлар муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистон ва БАА етакчилари Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Мулоқот давомида минтақада тинчликни сақлаш ва зиддиятларни дипломатик йўл билан ҳал этиш муҳимлиги таъкидланди.

custom img

Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқот давомида томонлар минтақадаги вазиятни муҳокама қилиб, ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"