Сиёсат

Ўзбекистон ва БАА етакчилари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар

Шавкат Мирзиёев 11 март куни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва БАА етакчилари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар


Давлатимиз раҳбари Президент Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённи таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, фаолиятида катта муваффақиятлар, дўст Амирликлар халқига тинчлик-осойишталик ва равнaқ тилади.

 

Икки мамлакат етакчилари бутун мусулмон олами учун муқаддас бўлган муборак Рамазон ойининг бошлангани билан ҳам бир-бирини самимий табрикладилар.

 

Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик бугунги кунда юксак даражага чиққани катта мамнуният билан қайд этилди.

 

2023 йил якунига кўра ўзаро савдо ҳажми 20 фоизга ошди. Ўзбекистонда Амирликлар сармояси иштирокида 300 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда, қўшма лойиҳалар портфели 4 миллиард доллардан ошди. Бундан ташқари, юқори технологиялар, энергетика, геология, қишлоқ хўжалиги, туризм, IT, инфратузилма, логистика ва бошқа соҳаларда истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

 

Томонлар амалий ҳамкорликни барча йўналишларда фаоллаштиришга тайёр эканини тасдиқладилар. Бўлажак олий даражадаги учрашувларнинг кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.

Шавкат Мирзиёев Анқарадаги амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Анқарадаги амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди

Ташриф давомида Эрдоған билан учрашув, Туркий давлатлар ташкилоти саммити ва бизнес музокаралари бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев “Anadolu Group” раҳбари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев “Anadolu Group” раҳбари билан учрашди

Учрашувда “СамАвто”ни модернизация қилиш ва янги инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

Эрон элчихоналарининг Самарқанд мероси ҳақидаги постлари юзасидан юзага келган дипломатик баҳсга Теҳрон изоҳ берди.

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Учрашувда икки томонлама келишувлар ижроси ҳамда глобал ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқандда ўтган халқаро форумда болалар онкологияси, замонавий даволаш усуллари ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.