Сиёсат

Ўзбекистон ва Туркий давлатлар ташкилоти. Шавкат Мирзиёев қандай ташаббусларни илгари сурган?

10-11 ноябрь кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)нинг биринчи саммити ўтказилади.

Ўзбекистон ва Туркий давлатлар ташкилоти. Шавкат Мирзиёев қандай ташаббусларни илгари сурган?

 

Ўзбекистон — бошқа кўп томонлама форматлар қатори ТДТ доирасида ҳам оддий кузатувчи эмас, балки ўз қарашларини таклиф этувчи фаол иштирокчи бўлиб, бу билан ТДТ кун тартибини бугунги кун воқелигига мос равишда бойитишга ҳисса қўшмоқда.

 

Умуман олганда, 2019 (Боку), 2020 (ВКС), 2021 (онлайн, Истанбулда) Ўзбекистон Президенти ТДТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган 35 дан ортиқ аниқ ташаббусларни илгари сурди. Бугунги кунга қадар 20 дан ортиқ ташаббуслар рўёбга чиқарилди, хусусан:

 

– 2021 йил сентябрь ойида Ўзбекистонда Ёш тадбиркорлар форуми ташкил этилди ва унинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди;

 

– транспорт ва божхона тартиб-таомилларини рақамлаштириш бўйича лойиҳалар амалга оширилди: Ўзбекистон ва Туркия ўртасида “yePermit” пилот лойиҳаси синовдан ўтказилди, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида “рақамли ТИР” ва “яшил йўлак” пилот лойиҳалари ишга туширилди;

 

– Ўзбекистоннинг « Универсал Логистиcс Сервиcе” (Тошкент), “Акҳтачи” (Андижон) ва “Термез Cарго Cентре” (Сурхондарё) логистика марказлари ТДТнинг “Биродар портлар” жараёнига қўшилди;

 

– CОВИД-19 пандемиясига қарши курашиш йўлида ҳамкорлик бўйича таклифлар амалга оширилди, пандемияга қарши курашиш бўйича махсус мувофиқлаштирувчи гуруҳ ҳамда ТДТ доирасида эпидемиологик вазиятни биргаликда мониторинг, таҳлил қилиш ва прогнозлаш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи тизими шакллантирилди;

 

– 2021 йил июнь ойида ТДТга аъзо давлатлар туризм вазирларининг 6-йиғилиши бўлиб ўтди. Қўқон 2022 йилда “Турк дунёсининг туристик пойтахти” деб эълон қилинди;

 

– “Табаррук зиёрат” лойиҳаси ишга туширилиб, Туризм бўйича “йўл харитаси” қабул қилинди;

 

Қўқон шаҳрини “Турк дунёсининг туристик пойтахти” мақомига илгари суриш доирасида ушбу шаҳарда 2022 йил 8-10 июнь кунлари “Қўқон хонлигининг туркий халқлар давлатчилиги ва маданий меросини ривожлантиришдаги ўрни” мавзусида халқаро Конференция ташкил этилди;

 

– 2022 йил июль ойида Тошкент шаҳрида ТДТга аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди ва аъзо давлатларнинг соҳага доир вазирликлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳамда аъзо давлатлар ва кузатувчилар ишбилармон доираларнинг 300 дан ортиқ вакиллари иштирокида Биринчи Туркий Агрофорум ташкил этилди;

 

– “Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили” доирасида 2022 йил июн ойида Бухоро шаҳрида Ёш лидерларнинг IV форуми ташкил этилди. Форум давомида Бухоро “Турк дунёсининг биринчи ёшлар пойтахти” деб эълон қилинди;

 

– Алишер Навоий номидаги “Турк дунёси бирлигини таъминлашга қўшган ҳиссаси учун” халқаро мукофоти таъсис этилди;

 

– Маҳмуд Кошғарий, Юсуф Хос Хожиб, Алишер Навоий, Мусо Ал-Хоразмий каби алломаларнинг маданий меросига бағишланган халқаро илмий анжуманлар ўтказди;

 

– Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўйича ТДТ тузилмаси, Туркий халқлар меросини ўрганиш халқаро маркази, ИТ-мутахассислар платформаси, Инжиниринг-технология маркази ва Туркий давлатларнинг савдо ҳамкорлиги бўйича тадқиқот маркази ва бошқаларни яратишга доир концепсиялар ишлаб чиқилмоқда.

 

Бу ва бошқа ташаббуслар ТДТ доирасида кўп қиррали ҳамкорликнинг янги форматларини йўлга қўйиш, унинг институционал ва амалий салоҳиятини мустаҳкамлаш имконини беради.

custom img

Трамп жамоаси ичида келишмовчилик юзага келди — Bild

Эронга қарши уруш фонида АҚШ витце-президенти Жей Ди Венс ва Давлат котиби Марко Рубио ўртасида зиддият пайдо бўлган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни табриклади

Қозоғистондаги референдумда қарийб 90 фоиз овоз билан янги Конституция лойиҳаси маъқулланди.

custom img

АҚШ Яқин Шарққа 5 000 нафар денгиз пиёдаси ва қўшимча ҳарбий кемаларни юборади

Шунингдек, АҚШ денгиз флотининг амфибия жанговар кемаси USS Tripoli ҳам Яқин Шарққа йўналтирилмоқда.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга учувчисиз дрон ҳужумларини қоралади.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари Нахчивондаги дрон ҳужуми масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон томони мазкур ҳужум юзасидан жиддий хавотир билдириб, халқаро ҳуқуқ тамойилларига риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кувайт ва Қатар етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқотда Яқин Шарқдаги вазият кескинлиги ва ҳудуддаги хавфлар муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистон ва БАА етакчилари Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Мулоқот давомида минтақада тинчликни сақлаш ва зиддиятларни дипломатик йўл билан ҳал этиш муҳимлиги таъкидланди.

custom img

Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқот давомида томонлар минтақадаги вазиятни муҳокама қилиб, ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Ўзбекистон ва Туркий давлатлар ташкилоти. Шавкат Мирзиёев қандай ташаббусларни илгари сурган?