Ўзбекистон

“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган дипломат” унвони таъсис этилади

Ташқи сиёсат фаолияти концепцияси янгиланади ва унинг устувор йўналишлари қайта кўриб чиқилади.

“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган дипломат” унвони таъсис этилади

 

.

Жаҳонда юз бераётган геосиёсий ўзгаришлар, халқаро муносабатлардаги беқарорлик ва глобал иқтисодий трансформациялар шароитида Ўзбекистон ташқи сиёсатини миллий манфаатлар ва замон талабларига мос равишда доимий янгилаб бориш зарурлиги таъкидланди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида қайд этди.

 

Давлат раҳбарининг айтишича, сўнгги йилларда олиб борилаётган очиқ, прагматик ва мувозанатли ташқи сиёсат натижасида Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўрни ва нуфузи сезиларли даражада мустаҳкамланди. Шу билан бирга, глобал хавфсизлик архитектурасидаги ўзгаришлар ва янги иқтисодий иттифоқлар ташқи сиёсатда янада фаол ва натижага йўналтирилган ёндашувни талаб қилмоқда.

 

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсат фаолияти концепциясини янгилаш, унинг устувор йўналишларини қайта кўриб чиқиш ҳамда миллий манфаатларни ҳимоя қилишга қаратилган аниқ вазифаларни белгилаш зарурлиги қайд этилди. Янги концепция иқтисодий дипломатия, хавфсизлик, инвестиция, экспорт, транспорт-логистика, сув ва иқлим масалаларини ўзаро боғлиқ ҳолда қамраб олиши лозим.

 

Ташқи сиёсат фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ҳар бир элчихонага йилига қўшимча 100–200 минг доллар маблағ ажратилиши белгиланди. Шунингдек, дипломатлар меҳнатини муносиб эътироф этиш учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган дипломат” фахрий унвонини таъсис этиш таклиф этилди.

custom img

Қўқондаги уйда газ портлаш сабаби аниқланди

Ҳодиса носоз ва ностандарт газ шлангидан фойдаланиш туфайли содир бўлган.

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

custom img

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Ҳозирда жорий йилнинг 28 февралигача кетган йўловчиларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

custom img

Президент ҳузурида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"