Ўзбекистон

Ўзбекистонга 26 августдан нам ва салқин ҳаво оқимлари кириб келади

Республикада 26 августдан бошлаб ёғингарчилик кузатилади. Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши ҳисобига тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Ўзбекистонга 26 августдан нам ва салқин ҳаво оқимлари кириб келади

 

«Ўзгидромет» директори Шерзод Ҳабибуллаевнинг хабар беришича, 26-28 август кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади.

 

Натижада республика ҳудуди бўйича 26-27 августда шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 23-25 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

 

Салқин ҳаво массалари кириб келиши натижасида 27-28 август кунлари кундузи ҳаво ҳарорати 23-28 даражагача пасаяди.

 

«26 августда республика шимолида ва чўл ҳудудларда, 27-28 августда қолган ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади», — дейилади хабарда.

 

Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 27-29 август кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

 

Гидрометеорология хизмати тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраган.

custom img

5,5 млрд сўм асоссиз ундирилган: ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига иш қўзғатилди

Республика бўйича 965 та ҳолатда тадбиркорлардан электр тармоғига қайта уланиш учун тўлов олингани аниқланган.

custom img

Россиядаги дрон ҳужумларида жабрланган ўзбекистонликлар: сўнгги фуқаро ватанга қайтарилди

У Ўзбекистонда даволанишни давом эттиради.

custom img

Устингга қайноқ сув қуйсам, куясанми? — Жиззахдаги келинга зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган аёлнинг ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

custom img

Қарши Техника университетида ёнғин: бинони тутун қоплади

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

custom img

Трансформатор ёнғини: айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолди

Ёнғинга қисқа туташув ва трансформатор мойининг сизиб чиқиши сабаб бўлган.

custom img

Самарқанддаги портлаш: маҳаллий аҳоли норози

Ҳолат аҳоли яшаш жойларига яқин тоғли ҳудудда содир бўлган.

custom img

“Damas”да хавфли пойга: гувоҳномасиз ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчиси профилактика инспектори ва фуқароларнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди

Улар бу пайтгача жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"