Ўзбекистон

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда нималар намойиш этилди?

Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда нималар намойиш этилди?

 

Конференция иштирокчиларига Ўзбекистоннинг озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш салоҳияти кўрсатиб ўтилди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва FAO’нинг техник кўмаги билан ташкиллаштирилган конференция доирасида очарчиликка, озиқ-овқат хавфсизлиги йўқлиги ва тўйиб овқатланмасликка қарши курашишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва балиқ хўжалиги маҳсулдорлиги ва барқарорлигини ошириш, қишлоқ жойларда қашшоқлик даражасини қисқартириш, агроозиқ-овқат тизимларининг инклюзивлиги ва самарадорлигини таъминлаш ҳамда кризислар ва таҳдидларга қарамасдан яшаб қолиш учун воситаларни кучайтириш каби FAO стратегиясига амал қилган ҳолда мунозаралар бўлиб ўтмоқда.

 

30 дан ортиқ давлатлардан вазирлар, дипломатлар, қишлоқ хўжалиги соҳасининг кўзга кўринган намояндалари иштирок этаётган конференция секцияларга бўлиниб ўз ишини давом эттирмоқда.

 

Озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солувчи коронавирус пандемияси ва Россия-Украина уруши каби кутилмаган воқеалардан ташқари, узоқ йиллардан буён тўпланиб келаётган таҳдидлар — иқлимнинг ўзгариши, ер қатламининг деградацияга учраши, чўллашиш, сув ресурсларининг етишмовчилиги, қурғоқчилик, ўсимликларнинг турли юқумли касалликларга йўлиқиши, ҳосилдорликнинг пасайиши ва бунинг оқибатида очарчилик юзага келиши, бундай хавф-хатарларнинг олдини олиш борасида келишувлар имзолаш конференция ялпи мажлиси кун тартиби бўлиб турди. Ялпи мажлисда турли давлатлардан келган вакиллар сўз олишди.

 

Ушбу кўргазмада Ўзбекистон аграр тармоғини ислоҳ қилишда эришилган ютуқлар намойиш этилмоқда. Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларидаги салоҳияти, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги ёндашувлари намойиш этилди. Конференция қатнашчилари уруғчилик, боғдорчилик, чорвачилик, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг кластер, кооперация, агрологистика усуллари билан таништирилди.

 

Секцияларнинг иши эртага ҳам давом эттирилади.

custom img

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида газ учун базавий меъёр муддати узайтирилди

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қўшимча чоралар кўрилиши мумкин.

custom img

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Тадбир доирасида 30 миллиондан ортиқ фуқаро онлайн тарзда мустақил рўйхатдан ўтган.

custom img

819 млн сўмлик олтинни Қирғизистонга олиб чиқмоқчи бўлган она-бола қўлга олинди

Қонунбузарлар жами 473 грамм бўлган олтин қуймаларини кийимлари орасига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган.

custom img

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

custom img

Эрондаги ўзбекстонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинади

Асосий йиғилиш жойи Серахш шаҳри бўлиб, дипломатик миссия ходимлари фуқароларни кутиб олиб, хавфсиз ташишни таъминлайди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

custom img

Ким Эрон, кимлар АҚШ-Исроил томонда?

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужуми ҳали ҳам давом этмоқда. Уруш янги босқичга кирди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Форс кўрфази давлатларидан эвакуация қилишни буюрди

Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"