Жаҳон

Пандемия даврида болалар ва ўсмирлар орасидаги руҳий касалликлар икки баравар ошди

Пандемия даврида болалар ва ўсмирлар орасидаги руҳий касалликлар икки баравар ошди.

Пандемия даврида болалар ва ўсмирлар орасидаги руҳий касалликлар икки баравар ошди

 

 

Коронавирус пандемияси даврида болалар ва ўсмирлар орасидаги руҳий касалликлар даражаси дунё миқёсида икки бараварга ошди.  “JAMA Pediatrics” тиббиёт журналида чоп этилган тадқиқот натижаси шуни кўрсатмоқда.


Таҳлил натижаларига кўра, дунёдаги ҳар тўртинчи ёшда  депрессиянинг юқори аломатларини учратиш мумкин. 


"Пандемиянинг биринчи йилида олинган умумлаштирилган кўрсаткичлар шуни кўрсатадики, ҳар тўртинчи болада депрессиянинн клиник юқори аломатлари, ҳар бешинчи болада эса ваҳиманинг клиник юқори аломатлари учрайди. Бу умумий баҳолар пандемиядан олдинги кўрсаткичлар икки баробарга ўсганини кўрсатмоқда", - дейилади мақолада. 


Тадқиқот натижасига кўра, ўртача 25,2 фоиз ёшлар депрессия, 20,5 фоиз ёшлар эса “COVID-19” даврида ваҳимага тушган. Пандемиягача бу кўрсаткичлар 12,9  ва 11,6 фоиз кўринишида бўлган. Қайд этилишича, меъёрдан юқори кўрсаткичлар, асосан, қизлар орасида кузатилган. 


Шарофат Маҳмудова

custom img

Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали назорат қилинади

Мамлакатда онлайн платформаларни мониторинг қилувчи махсус бўлинма ташкил этилади.

custom img

Путин Тоқаев таклифига биноан Қозоғистонга боради

Ташриф доирасида Россия президенти Қозоғистонда Евросиё иқтисодий форуми ва олий кенгаш йиғилишида иштирок этади.

custom img

Венесуэлада маҳбуслар исён кўтариб, қамоқхонани эгаллаб олишди

Маҳбуслар қамоқхона директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда.

custom img

Конгода Эбола қурбонлари сони 200 дан ошди

Мамлакатда 867 та гумон қилинган инфекция ҳолати қайд этилган.

custom img

Ҳиндистонда жазирама оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Расмийларга кўра, ҳарорат 45 даражадан ҳам ошиши қайд этилмоқда.

custom img

АҚШ–Эрон музокараларининг янги босқичи 5 июнь куни ўтказилиши режалаштирилмоқда

Дастлабки келишув “Исломобод декларацияси” номи билан эълон қилиниши мумкин.

custom img

Эрон билан Обама давридагидек ёмон битим бўлмайди — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан эҳтимолий келишув ҳали тўлиқ келишиб олинмаганини маълум қилди.

custom img

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди

Аввалроқ ушбу интернет хизмати Қозоғистон ва Тожикистонда йўлга қўйилганди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"