Медиа

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

Шаҳбоз Шариф муҳим савдо шартномаларини имзолаши айтилмоқда.

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

 

Покистон оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, февраль ойига режалаштирилган ташриф чоғида Шаҳбоз Шариф Ўзбекистонга транзит савдоси учун Карачи портидан фойдаланишни таклиф қилиши кутилмоқда.

 

Жорий йил февраль ойининг учинчи ҳафтасида Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Озарбайжон ва Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақида "The News International" нашри хабар бермоқда.

 

"Покистон ўзининг "Vision Central Asia" сиёсатига мувофиқ Марказий Осиё давлатлари ҳамда Кавказнинг муҳим давлатлари билан алоқаларни кучайтирмоқда", — дейилади хабарда.

 

Маълумотларга кўра, Шаҳбоз Шариф икки кунлик ташрифи давомида Ўзбекистонга транзит савдоси учун Карачи портидан фойдаланишни таклиф қилади, шунингдек, муҳим савдо шартномаларини имзолайди. Унга мамлакат ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ишоқ Дар, бир қанча вазирлар ҳамда бизнес доира вакиллари ҳамроҳлик қилади.

Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Журналистларга қилинган таҳдидлар бунга сабаб бўлган.

Чирчиқдаги дорихонада босқинчилик содир этилди

Чирчиқдаги дорихонада босқинчилик содир этилди

Бир шахс сотувчига пичоқ билан таҳдид қилган.

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

Жамоат транспортининг 50 та янги йўналишлар тармоғи ташкил этилади.

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

Поезд синовдан ўтказилгандан сўнг йўловчиларга хизмат қилиш учун чиқарилади.

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Яқинда Ўзбекистонга 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилинганди

Бир йилда Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилди

Бир йилда Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилди

Дунё бўйича глобал Паспорт индекси эълон қилинди.

Олтин захираси бўйича дунёда қайси давлат етакчи?

Олтин захираси бўйича дунёда қайси давлат етакчи?

Ўзбекистон рейтингда 16-ўринда қайд этилди.

Тошкентда ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи учта автоматик станция ўрнатилди

Тошкентда ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи учта автоматик станция ўрнатилди

Ўзбекистонда бундай станцияларнинг умумий сони 19 тага етди.