Қамоқхоналардаги маҳкумлар сони бўйича рейтинг эълон қилинди: Ўзбекистон нечинчи ўринда?
Маълумотлар ҳар хил йиллар бўйича олинган. Таққослашда ҳам мамлакатдаги маҳбуслар сони ўша йилдаги мамлакат аҳолиси сонига таққосланган. Мисол учун, Ўзбекистон аҳолиси сони БМТ маълумотларига таянилиб, тахминий 33,5 миллион деб олинган ва шундан 22 800 нафари маҳкум ва маҳбус деб қайд этилган.

Экспертлар мазкур рейтингни маҳкумлар сони аҳолининг ҳар 100 минг нафарига қанчадан тўғри келишини солиштирган ҳолда тузган.
Жадвалда 223 та ўрин бўлиб, Ўзбекистон уларнинг ичидан 173-ўринни эгаллаган.
Маълумот 2020 йил август ойида олинган бўлиб, ҳар 100 минг нафар аҳолига 68 нафар маҳбус тўғри келган.
Бунда терговгача ушлаб турилганланлар ҳам киритилган. Шунингдек, 2020 йил август ойига кўра, Ўзбекистонда 54 та маҳбус, маҳкумлар билан ишлайдиган корхоналар қайд этилган бўлиб, уларнинг 43 таси қамоқхона, 11 таси тергов изолятори деб кўрсатилган.
Рейтингда АҚШ етакчилик қилган. Унда ҳар 100 минг аҳолига 629 нафар маҳкум тўғри келган. Бунда 2019 йилги маълумотлардан фойдаланилган. Энг охирги 223-ўринни эса Сан-Марино давлати эгаллаган. Ўтган йилнинг 31 январига солиштирганда, бу ҳудудда битта ҳам маҳкум ёки озодликдан маҳрум қилинган шахс бўлмаган.
Эслатма: маълумотлар ҳар хил йиллар бўйича олинган. Таққослашда ҳам мамлакатдаги маҳбуслар сони ўша йилдаги мамлакат аҳолиси сонига таққосланган. Мисол учун, Ўзбекистон аҳолиси сони БМТ маълумотларига таянилиб, тахминий 33,5 миллион деб олинган ва шундан 22 800 нафари маҳкум ва маҳбус деб қайд этилган.
Бундан аввал Қашқадарёдаги қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилгани ҳамда Ўзбекистон қамоқхоналарида қанча диний ва сиёсий маҳбуслар мавжудлиги очиқлангани ҳақида хабар қилинганди.
Оламгир Абдиев







