Қанча украиналик Россия қўлида асир бўлиб қолмоқда?
Бу ҳақдаги маълумотлар очиқланди.

2.5 минг украиналик Россия қўл остида асир бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешук маълум қилди.
"Бир неча минг. Биз 2.5 минг одам ҳақида гапиряпмиз. Одамлар асирликда қолмоқда ва энг ёмони улар орасида оддий фуқаролар ҳам бор", — деб жавоб берган сиёсатчи асирлар сони ҳақидаги саволга.
Унинг қўшимча қилишича Москва ҳарбий бўлмаган асирларни қўйиб юборишга шошилмаяпти. Верешук оддий фуқаролар алмашиниши эмас, айнан қўйиб юборилиши зарурлигини таъкидлаган.
Шу билан бирга асирлар орасида аёллар кўплиги қайд этилган.
Аввалроқ Россия Украинада асирга олинган ўн нафар хорижликни озод қилганди.







