Жаҳон

Қирғизистонда ўқитувчи ва шифокорлар маоши икки баравар оширилади

Президент Садир Жапаров бюджет соҳалари ходимлари иш ҳақи 100 фоизга оширилишини эълон қилди.

Қирғизистонда ўқитувчи ва шифокорлар маоши икки баравар оширилади

 

Қирғизистонда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида фаолият юритаётган ходимларнинг иш ҳақи 2026 йил 1 апрелдан бошлаб ўртача 100 фоизга оширилади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров 25 декабрь куни Халқ Қурултойида маълум қилди, деб хабар беради «Фергана» нашри.

 

Президентнинг айтишича, дастлаб иш ҳақларини 50 фоизга ошириш режалаштирилган, бироқ муҳокамалар якунида президентлик компенсацияси ҳисобидан маошларни икки баравар оширишга қарор қилинган.

 

Ҳозирда ўқитувчиларнинг ўртача ойлик маоши 26 минг сомни (тахминан 297 доллар) ташкил этади. 2026 йил 1 апрелдан кейин бу кўрсаткич 52 минг сомга (594 доллар) етади. Ўқитувчиларнинг иш ҳақи уларнинг маълумоти, иш стажи, малака тоифаси, фаолият юритаётган ҳудуди, ўқитаётган фани ва ҳафталик юкламасига қараб белгиланади.

 

Хусусан, шаҳар мактабларида эндигина фаолиятини бошлаган, тажрибасиз ёш ўқитувчига 36 800 сом (420 доллар) миқдорида иш ҳақи белгиланади. Минтақавий коэффитсиенти 1,8 бўлган чекка тоғли ҳудудда 30 йилдан ортиқ тажрибага эга математика ўқитувчисининг маоши 97 600 сомга (1116 доллар) етади.

 

Тиббиёт соҳасида эса ҳозирда шифокорларнинг ўртача иш ҳақи 31 500 сомни (360 доллар) ташкил этмоқда. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб бу кўрсаткич 62 500 сомга (614 доллар) ошади. Натижада шифокорларнинг соф маоши ўртача 50 минг сомни (570 доллар) ташкил этади.

 

Президентнинг таъкидлашича, шаҳарларда иш фаолиятини эндигина бошлаган шифокор 35 500 сом (406 доллар) олади. Олис тоғли ҳудудларда 30 йиллик тажрибага эга юқори малакали шифокорларнинг ойлиги 75 700 сомгача (865 доллар) етади.

 

Бундан ташқари, ижрочилар ва мураббийларнинг ҳам иш ҳақлари оширилади. Ижрочиларнинг ўртача маоши 20 700 сомдан 39 000 сомгача, мураббийларнинг солиқлардан кейинги даромади эса 45 000 сомгача етади.

 

Шунингдек, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб ҳар бир лавозим учун 5 000 сом (57 доллар) миқдорида президентлик компенсацияси жорий этилиши ҳисобига техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг иш ҳақи ўртача 80 фоизга оширилади.

custom img

Исроилда қишлоққа ракета зарбаси берилиши оқибатида 50 дан ортиқ киши жароҳатланди

Исроил Мудофаа Армияси Эрон томонидан Исроил ҳудудига навбатдаги ракета ҳужумлари йўналтирилганини маълум қилди.

custom img

Россия Эрондаги уруш туфайли нефтдан кунига қўшимча 150 миллион доллар даромад олмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик Россияга 12 кун ичида жами 1,3-1,9 миллиард доллар даромад келтирди.

custom img

Нетаняҳу Эроннинг янги олий раҳбарига ва “Ҳизбуллоҳ” етакчисига ўлим билан таҳдид қилди

Шунингдек, Исроил бош вазири Эрон режимини ичкаридан ағдариш учун зарур шароит яратилаётганини айтди.

custom img

Озарбайжонда қўлга олинган қўқонлик табиб қўйиб юборилди

Иқболжон Солиев Бокудаги хусусий шифохонада беморларни рухсатсиз кўрикдан ўтказгани учун ҳибсга олинган эди.

custom img

Нью-Йоркда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Бош консуллик марҳумнинг оиласи билан доимий алоқада бўлиб, зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёр.

custom img

АҚШ Эрондаги мактабга ракета ҳужуми учун жавобгар деб топилди

Тергoв хулoсасига кўра, бу хатo эскиргaн разведка маълумoтлари ва шошилинч ҳарбий қарорлар натижасида юзaгa келган.

custom img

Афғонистонда камида 12 та судсиз қатл ҳолати қайд этилган — БМТ

Шунингдек, 29 та ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва 6 та қийноқ ҳолати ҳужжатлаштирилган.

custom img

Эроннинг Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий илк бор халққа мурожаат қилди

Нутқ уруш, душманга қарши чоралар, репарация талаб қилиш ва қўшни давлатлардаги ҳарбий базаларни ёпишга чақиришга бағишланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"