Ўзбекистон

Қоракўлда 20 нафар абитуриент заҳарлангани ҳақидаги хабарга ССБ муносабат билдирди

Беморлар белгиланган тиббий стандартлар асосида УТТ, рентген ва лаборатор текширувлардан ўтказилган.

Қоракўлда 20 нафар абитуриент заҳарлангани ҳақидаги хабарга ССБ муносабат билдирди

 

 

Бухоро вилояти Қоракўл туманида жойлашган ўқув марказларидан бирида абитуриентлар заҳарлангани ҳақидаги хабарларга вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ва ОАВда 11 январь куни тонгда 20 нафар абитуриент заҳарланиш аломатлари билан шифохонага олиб келингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

 

Расмий маълумотга кўра, Қоракўл тумани Ҳожалар МФЙ, Улуғбек кўчасида жойлашган “Илм нури” МЧЖга қарашли ўқув марказида таҳсил олаётган 20 нафар абитуриентда номаълум модда таъсиридан заҳарланиш ҳолати аниқланган. Хабар келиб тушиши билан улар зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига етказилган.

 

Ҳолат юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, воқеа жойида зарур чоралар кўрилган. Беморлар белгиланган тиббий стандартлар асосида УТТ, рентген ва лаборатор текширувлардан ўтказилган. Шунингдек, вилоятдан 10 нафар токсиколог ва реаниматолог жалб этилиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари билан онлайн консилиум ўтказилган.

 

Кўрилган тиббий чоралар натижасида барча 20 нафар абитуриентнинг аҳволи яхшиланган ва улар амбулатор даволаниш учун уйига жавоб берилган. Ҳар бир беморга оилавий шифокор ва патронаж ҳамшираси бириктирилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли, шикоятлар йўқ. Қон намуналарининг экспертиза натижалари бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.

custom img

Ўзбекистонда илк бор қон плазмасидан инсон альбумини ишлаб чиқариш бошланади

Вилоят ҳокимликлари томонидан жами 2,5 миллиард долларлик фармацевтика лойиҳалари бўйича таклифлар тайёрлангани маълум қилинди.

custom img

Қатарда круиз кемасида бўлган 71 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилади

Доҳада қийин аҳволга тушиб қолган 91 нафар Ўзбекистон фуқароси элчихона вакиллари ёрдамида уй-жой билан таъминланди.

custom img

ТОП-300 олийгоҳларга кирган ёшлар ва педагогларга 20 минг долларгача таълим кредити берилади

Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб етти йил давомида қайтарилади

custom img

Миллий дастур платформаси энди барча фойдаланувчилар учун очиқ

Платформа хорижий тилларни юқори малакали мутахассислардан ўрганиш имконини беради.

custom img

Марғилондаги мактабда аёлни дўппослаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Дастлаб эркак аёлнинг фарзандини ураётган бўлган.

custom img

АҚШ Эрондаги қизлар мактабига берилган зарбани текширмоқда

Қўшма Штатлар тинч аҳолини нишонга олмаслиги айтилмоқда.

custom img

Қарши ва Бухорода бозор мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Улар бозор ҳудудидаги савдо жойларини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига 11–80 минг доллар миқдорида пул талаб қилган.

custom img

Ёввойи табиат ортидаги меҳр: Тошкентда минглаб ёшлар экология учун бирлашди

Бутунжаҳон ёввойи табиат куни муносабати билан Тошкент ҳайвонот боғида экологик тадбир бўлиб ўтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"