Қорақалпоғистонда омбор ёниб кетди
Ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди.

Қайд этилишича, соат 12:47 да Нукус шаҳри “Жеке Терек” МФЙда жойлашган қурилиш моллари сақланиб келинган омборхонада ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари 6 дақиқа ичида воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 13:09 да ўраб олинган ва соат 13:15 да ўчирилган.
“Ёнғин оқибатида 150 квадрат метр майдонда қурилиш моллари ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.







