Ўзбекистон

Қозоғистонда 31 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ҳалокатга учради

Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Қозоғистонда 31 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ҳалокатга учради

 

Маълум қилинишича, 2022 йил 15 июнь куни соат 06:45 да Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган маълумотга кўра, бугун, 15 июнь куни Қозоғистон вақти билан соат 03:10 да Жамбул области Жамбул районидан ўтувчи “Алмата-Тошкент” автомобиль йўлининг 545 км. да Қозоғистон Республикаси “Қизил тан” қишлоғидан 7 км узоқликда трикотаж маҳсулотлари ортилган юк машинасида ёнғин чиққан. Оқибатда, автомобиль йўлида тирбандлик юзага келганлиги натижасида соат 03:40 ларда “Алмата-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган юк машинаси 2 та йўловчи ташиш автобуси ва 1 та енгил автомобиль билан тўқнашувган. Тўқнашув оқибатида ушбу автотранспорт воситаларида ёнғин келиб чиққан.  

 

Ёнғин содир бўлган автобусларнинг бирида 31 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган ва улардан 3 нафари ўрта даражада тан жароҳати билан Тараз шаҳар тиббиёт масканига олиб борилган. Ҳозирда ушбу фуқароларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Дўст Қозоғистон масъуллари юзага келган мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жароҳатланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатишда яқиндан кўмак беришмоқда.

 

Ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан маълумот алмашинуви давом этмоқда.

custom img

Кўчмас мулк ва транспорт сотувида ҳисоб-китоблар эндиликда нақдсиз шаклда амалга оширилади

1 апрелдан кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари тарафлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар бўйича банклар томонидан тақдим этилган электрон маълумотлар асосида тасдиқланади.

custom img

Сохта хайрия орқали терроризмни молиялаштириш ҳолатлари аниқланди

Бухорода фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали хайрия маблағлари йиғиб, уларни экстремистик фаолиятни қўллаб-қувватлашга йўналтиргани фош этилди.

custom img

Жиззахда ҳайдовчи эшакни машинада судради

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига қонуний чора кўрилди.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими олган порасини қайтараётган пайтда ушланди

Ходим хусусий клиниканинг ёнғинга қарши ҳолати бўйича ижобий хулоса беришни ваъда қилиб, 6,5 миллион сўм олган.

custom img

Ўзбекистон ҳудудидаги гидроэлектр станциялар сони 100 тадан ошди

Гидроэлектр станцияларда ишлаб чиқариш қуввати 800 мегаваттга оширилиб, умумий қувват 2 400 мегаваттга етказилди.

custom img

Тошкентда “Ақлли бекатлар” ўрнатилади

Янги бекатларда имконияти чекланган фуқаролар учун махсус кутиш жойи ташкил этилади, йўловчилар учун қулайликлар кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон томонидан юборилган гуманитар юклар озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалардан иборат бўлиб, улар Эроннинг Дарагаз шаҳрида расмийларга топширилди.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ёмғир сувлари баъзи ҳудудларда сув тошишига олиб келиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Қозоғистонда 31 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ҳалокатга учради