Ўзбекистон

Россия университетининг Олмалиқдаги филиалида ёш олимлар анжумани бўлиб ўтди

Энг қизиқарли маърузалар муаллифи бўлган 27 нафар талаба 1, 2, 3 даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Россия университетининг Олмалиқдаги филиалида ёш олимлар анжумани бўлиб ўтди

 

Россия Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСИС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалида III Ёшлар илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

 

Конференция икки босқичда ўтказилди, биринчи босқичда талабалар турли йўналишлар бўйича секциялар сессияларида тақдимотлар қилди, университет мутахассислари бўлажак олимларнинг ишларини баҳолади.

 

Иккинчи босқичда талабалар интерфаол технологиялардан фойдаланган ҳолда ўзларининг илмий маърузаларини тақдим этди.

 

Секция мажлислари қуйидаги тўртта йўналишда бўлиб ўтди:

 

— тоғ-кон саноатида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва тоғ-кон ускуналарини ривожлантириш истиқболлари;

— замонавий металлургиянинг ривожланиш тенденциялари ва истиқболлари. Келажак материалларини олиш технологияси;

— барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун ахборот технологиялари;

— математик моделлаштириш ва табиий фанлар. Муҳандислик мутахассисликлари талабалари учун замонавий таълим ва инглиз тилини ўқитиш.

 

Секция мажлисларида 85 та маъруза тингланди ва муҳокама қилинди.

 

Ялпи ва секция мажлисларидаги тақдимотлар натижаларига кўра, энг қизиқарли маърузалар муаллифи бўлган 27 нафар талаба 1, 2, 3 даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

custom img

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

custom img

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

custom img

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

custom img

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"