Россия ва АҚШ делегациялари музокараларни якунлади
Музокаралар ижобий ўтгани айтилмоқда.

Қайд этилишича, Россия ва АҚШ ўртасидаги музокаралар яхши ўтган. Россия ва АҚШ бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олишга келишиб олди.
Путин ва Трамп учрашувининг аниқ санаси ҳозирча номаълум. Уларнинг учрашуви келаси ҳафта бўлиб ўтмайди.
Украина бўйича АҚШ билан алоқалар қачон бошланишини Россия президенти ҳал қилади. Россия Федерацияси ва Қўшма Штатлар делегациялари барча масалалар бўйича жуда жиддий музокаралар олиб боришди.







